Тошкент ва Душанбе чегара бўйича шартномани март ойида имзолаши мумкин

© Sputnik / Рамиль СитдиковРукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фарғона шаҳрида 24 феврал куни Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси қўшма мажлиси бўлиб ўтганди

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга март ойида бўлажак давлат ташрифи давомида имзоланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 24 феврал – 1 март кунлари Тошкентда Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Открытие КПП Жартепа между Узбекистаном и Таджикистаном - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги тўққиз ўтиш пункти очилди

"Ишчи гуруҳлари томонидан Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги шартнома лойиҳасига иловалар тайёрланди. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга бўлажак давлат ташрифи давомида имзоланиши режалаштирилмоқда", — дейилади хабарда.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи март ойида амалга оширилиши хабар қилинганди.

Фарғона шаҳрида 24 феврал куни Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси қўшма мажлиси бўлиб ўтганди.

Куни кеча узоқ йиллик танаффусдан сўнг икки мамлакат чегарасидаги тўққизта назорат-ўтказиш пунктлари қайта очилди. 2002 йилдаги ҳукуматлараро келишувга кўра, икки давлат ўртасида 16та назорат-ўтказиш пункти ўрнатилган бўлиб, улардан тўққизтаси халқаро мақомга эга.

Янгиликлар лентаси
0