Хотин-қизларнинг чет элга ишга кетиши туфайли оилалар бузилмоқда - судья Норов

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишМолоток судьи в зале суда
Молоток судьи в зале суда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёевнинг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Фармонидан кейин Самарқанд вилоятида аёлларга манзилли кўмак бериш ишлари бошлаб юборилди

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Хотин-қизларнинг чет элга ишга кетиши оила бузилишида асосий омиллардан бири бўлмоқда, деб таъкидлади Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Б.Норов Самарқандда ўтказилган Ўзбекистон президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлашга бағишланган йиғилишда.

Жених и невеста на бракосочетании - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда "ЗАГС"лар ажримларнинг олдини олиш билан шуғулланади
Йиғилишда Самарқанд шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, ФҲДЁ бўлимлари мудиралари, корхона, таълим муассасалари бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Fафурова айни вақтда вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан 19 минг 148 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилгани ва уларнинг оилавий шароити, ижтимоий аҳволи ўрганилаётганини маълум қилди.

Ғофуровага кўра, мавжуд 4 та сектор кесимида ижтимоий шароити оғир 678 нафар хотин-қизга манзилли ёрдам бериш ва уларни иш билан таъминлаш, ҳунармандчиликка, тадбиркорликка жалб этиш чоралари кўрилмоқда.

Йиғилишда шунингдек, шаҳар ички ишлар бошқармаси, прокуратура вакиллари томонидан хотин-қизлар ўртасида содир этилаётган жиноятлар, уларнинг сабаблари таҳлил қилинган.

Янгиликлар лентаси
0