Ўзбекистонда "ЗАГС"лар ажримларнинг олдини олиш билан шуғулланади

© flickr.com/ ChuWeiHunG IPhotoЖених и невеста на бракосочетании
Жених и невеста на бракосочетании - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ФҲДЁ органлари эндиликда нафақат никоҳни қайд этишЮ балки ажрашишларнинг олдини олиш билан ҳам шуғулланади

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. 2018 йил 1 апрелдан бошлаб ФҲДЁ туман (шаҳар) ҳокимликларига бўйсундирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти имзолаган "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонда айтиб ўтилган.

Хотин-қизлар қўмитаси вакилларини "бегона" тадбирларга жалб қилиш тақиқланди

ФҲДЁ органлари ҳокимликларга никоҳ муносабатларига оид актларни расмийлаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш билан боғлиқ бўлган асосий фаолият йўналиши бўйича бўйсундирилади, дейилади ҳужжатда.

Оила ва хотин-қизлар масалаларида тизимли ҳамкорликни таъминлаш мақсадида ФҲДЁ органи, "Оила" марказининг туман (шаҳар) бўлими ҳамда хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича бошқа тузилмалар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси зиммасига юклатилди.

Янгиликлар лентаси
0