Ўзбекистонда декрет пули тўлашнинг янги тартиби ишга туширилади

© SputnikКошелек с деньгами
Кошелек с деньгами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эндиликда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа вақтида тўланади, дея хабар қилди Молия вазирлиги. Янги механизм апрел ойидан ишга туширилади

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа(декрет пули) тўлаш таомилини соддалаштирди. Зарур ҳужжатлар рўйхати қисқартирилди, ахборот технологиялари жорий этилди. Янги механизм 2018 йил 1 апрелдан тўлақонли ишлай бошлайди, дея хабар берилади Молия вазирлиги матбуот-хизмати.

Ситуация после выборов президента в Республике Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга аёллар билан ишлайдиган янги қўмита керак - Сайёра Ходжаева
Янги қоидаларга биноан, нафақалар тўловчи бюджет ташкилотлари бўш (харажатлар сметаси бўйича тежаб қолинган) пул маблағлари мавжуд бўлганда, бюджет маблағларининг бош тасарруф этувчилари ва молия органлари билан келишувсиз нафақаларни мустақил равишда тўлашга ҳақли. Бунда масъул шахс "ЎзАСБО" дастурий комплексига тегишли ўзгартиришлар киритиши керак бўлади.

Ташкилотда нафақани бир йўла тўлаш учун маблағ бўлмаса, энди қўшимча маблағлар "ЎзАСБО" комплекси орқали автоматлаштирилган режимда талаб этилади.

Белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик ҳақидаги ҳужжат нафақа тўлаш учун асос ҳисобланади. Яшаш жойидан маълумотномани, никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома, меҳнат дафтарчаси ва паспорт нусхаларини тақдим этиш талаби бекор қилинди.

Янгиликлар лентаси
0