Иноятов аслида нима деганди? Халқ таълими вазирлиги айрим ОАВларни нохолисликда айблади

© Международный пресс-клубУлугбек Иноятов - Министр Народного образования
Улугбек Иноятов - Министр Народного образования - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқ таълими вазирлиги матбуот-хизмати хабарига кўра, вазир Улуғбек Иноятовнинг жавобларини айрим ОАВлар нотўғри талқин қилган

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Жорий йилнинг 5 февраль куни Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов берган жавоблар эълон қилинганидан сўнг баъзи интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда ушбу масалага нохолис ёндашиш, жавобларнинг айрим қисмларини контексдан ажратиб нотўғри талқин қилиш ҳолатлари учрамоқда, деб хабар қилди Халқ таълими вазирлиги матбуот-хизмати.

Улугбек Иноятов - Министр Народного образования - Sputnik Ўзбекистон
Вазир Иноятов келаси йилдан боғча тарбиячилари маошлари кўтарилишини айтди
Эслатиб ўтамиз, 5 феврал куни ўтказилган матбуот-анжуманида журналистлар Иноятовга ўқитувчиларнинг дарс ўтишдан бошқа ишларга жалб қилинаётгани ҳақидаги саволлар билан мурожаат қилишган. ОАВларда тарқалган хабарларга кўра, вазир Иноятов саволга жавобан: "Ўқитувчи зиёли, тарғиботчи, аммо у фақат дарсга кириб, таълим бериши керак эмас. Педагог ўз маҳалласининг фаоли бўлиши жоиз. Маҳалла аҳли ва фаоллари ўртасида жамиятдаги ислоҳотларни тарғиб қилсин. Керак бўлса, уйма-уй юриб, тушунтириши лозим", деб жавоб берган.

Халқ таълими вазирлигига кўра, бундай хабарлар масалага нохолис ёндашув туфайли тарқалган.

"Халқ таълими вазирлиги мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига мутлақо қарши ҳамда тизимда фаолият кўрсатаётган педагогларнинг ўз касбига алоқаси бўлмаган турли ишларга жалб қилинишига йўл қўймайди", — дейилади муассаса хабарида.

Шунингдек, вазирлик соҳада хизмат қилаётган 400 минг нафардан ортиқ фидойи устоз ва мураббийларнинг меҳнатини қадрлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятда устоз обрўсини ошириш йўлидаги ишларини давом эттиришини маълум қилган.

"Вазирлик қонунчилигимизда белгиланган меҳнат муносабатларига оид ҳуқуқий нормаларга сўзсиз амал қилади", — деб қўшимча қилинади расмий ахборотда.

Янгиликлар лентаси
0