“Саломатлик мактаблари” ҳар бир маҳаллада ташкил этилади

Oбуна бўлиш
“Саломатлик мактаблари” соғлом турмуш тарзини янгича тартиб ва таъсирчан усуллар билан тарғиб қилиш билан шуғулланади

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Ўзбекистондаги барча маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи  “Саломатлик мактаблари” ташкил этилалди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ушбу “Саломатлик мактаблари” соғлом турмуш тарзини янгича тартиб ва таъсирчан усуллар билан тарғиб қилиш билан шуғулланади. Хусусан, ушбу мактаблар олдига хонадонлар, ўқув муассасалари, боғча ва маҳалларларда касалликларнинг олдини олиш  бўйича профилактика ишлари олиб бориш,  аҳолида ўз саломатлигига бўлган масъулиятни ошириш вазифаси қўйилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёевдан ташхис: Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳали қиладиган ишларимиз кўп

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишлаб чиққан йўриқномага кўра, ҚВП ва оилавий поликлиникалар умумий амалиёт врачлари, патронаж ҳамширалар, маҳалла фаоллари, таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходимлари, жисмоний тарбия ўқитувчилари, таълим муассасалари шифокорлари, жамоат тузилмасига бирлашиб, оилаларда, аҳоли орасида, таълим муассасаларида ўқувчи ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этади.

Ўзбекистонда ташкил этиладиган “Саматлик мактаблари” фаолиятини ташкил этиш ва юритишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Халқ таълими ва Мактабгача таълим вазирликлари ҳамда Ўрта махсус касб-ҳунар таълим маркази масъул этиб белгиланган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертларининг маълум қилишича, инсон саломатлигининг 85 фоизи унинг ҳаёт тарзи ва атроф-муҳитга, қолган 15 фоизи ирсий омилларга боғлиқ. Шу боис ривожланган давлатларда соғлом турмуш тарғиботига соғлиқни сақлашнинг асосий йўналиши сифатида қаралмоқда.

Янгиликлар лентаси
0