Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ағанади

© Sputnik / Стас ЭтвешСкорая помощь, архивное фото
Скорая помощь, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Полиция маълуотларига кўра, ЙТҲ бир кун олдин Самара-Шимкент трассасида юз берган

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобус ағанаши оқибатида Ўзбекистоннинг етти нафар фуқароси жароҳатланди, деб хабар қилди душанба куни РИА Новости Қозоғистон Ички ишлар департаменти матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Междугородние автобусы - Sputnik Ўзбекистон
Ҳар олтита автобусдан бири техник носоз - Қозоғистон ИИВ

Полиция маълуотларига кўра, ЙТҲ бир кун олдин Самара-Шимкент трассасида юз берган.

Жанубий-Қозоғистондан бўлган 35 яшар ҳайдовчи бошқарувида бўлган Mercedes автобуси йўлдан чиқиб кетган ва сўнгра ағдарилган.

"ЙТҲ оқибатида автобуснинг етти нафар йўловчиси — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — турли даражадаги жароҳатлар билан Хромтау шаҳридаги марказий туман касалхонасига жойлаштирилган. Автобус салонида 25 нафар йўловчи бўлган", — дейилади матбуот-хизмати хабарида.

Янгиликлар лентаси
0