Ҳар олтита автобусдан бири техник носоз - Қозоғистон ИИВ

© Sputnik / Руслан КривобокМеждугородние автобусы
Междугородние автобусы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ақтўбе вилоятида гиёҳванд модда истеъмол қилган ҳолда йўловчи ташиётган автобус ҳайдовчиси ушланган

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Қозоғистонда транспорт хизмати кўрсатадиган автобусларнинг ҳар олтитадан бири техник носоз. Бу ҳақда "Автобус" оператив-профилактика тадбири натижаларига асосланиб мамлакат ички ишлар вазири ўринбосари Ерлан Тургумбаев маълум қилди.

Сгоревший автобус, в котором погибли 52 человека из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон ИИВ ўзбекистонликлар ёниб кетган автобус техник носоз бўлганини маълум қилди

Унинг айтишича, Қозоғистонда автобус ҳайдовчилари айби билан йилига 500та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлади, бунинг оқибатида 60га яқин киши ҳалок бўлади ва 800дан ортиқ киши жароҳатланади.

Профилактика тадбири давомида полиция ходимлари жамоат транспорти ҳайдовчилари томонидан 19 мингдан ортиқ қоида бузиш ҳолатларини аниқлади. 

"Нафақат ўзи, балки йўловчилар ҳаёти учун ҳам жавобгар бўлган ҳайдовчилар 14 ҳолатда маст ҳолда транспорт бошқаргани аниқланди. Ҳаттоки гиёҳванд модда истеъмол қилган ҳолда автобус бошқараётган ҳайдовчи қўлга олинди", — деди вазир ўринбосари.

Унинг билдиришича, Ақтўбе вилоятида гиёҳванд модда истеъмол қилган ҳолда йўловчи ташиётган автобус ҳайдовчиси ушланган.

Тадбир натижасида текширилган транспорт воситаларининг ҳар олтинчиси техник носозлиги аниқланган. Аянчлиси, уларнинг ярмидан кўпи йўлга чиқиш олдидан техник назоратдан ўтказилганлиги қайд этилган.

Ақтўбе вилоятида шу йилнинг январь ойида автобус ёниб кетиб, кўплаб фуқаролар ҳалок бўлганидан сўнг Қозоғистонда автобусларни ёппасига текширувдан ўтказиш бошланди.

Янгиликлар лентаси
0