ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик шифокорлар жарроҳлик йўли билан танасидан 13 дона игна олинган болакайни илк маротаба видеога олишга рухсат беришди, деб хабар қилди Спутник Қозоғистон.
Яна учта игна болакай танасида қолмоқда, аммо шифокорларнинг ишонтириб айтишига қараганда, уларни жажжи беморнинг аҳволи бироз меъёрга келгач, яъни сал кейинроқ ҳам олиб ташласа бўлади.
Айни вақтда, операциядан бир ой вақт ўтгач, болакай аҳволи яхшиланганлиги хабар қилинмоқда.
Маҳаллий шифокорлар ушбу ҳолатни "қайтадан туғилиш" дея баҳолашмоқда.
Игналар болакай организмига қай тариқа тушиб қолгани номаълумлигича қолмоқда. Бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Онаси болани касалхонага олиб келганида, унинг иситмаси жуда баланд бўлгани маълум, холос.