ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Facebookдаги "Халқ билан мулоқот/Диалог с народом" гуруҳида танасида 16 та игна ва сим бўлаклари топилган 11 ойлик чақалоқ ётган шифохонага бориб, боладан хабар олиб юрган ўзбекистонлик Эльбек Таджиев видео лавҳа жойлаштирган.
Видеода фойдаланувчи касалхонага 4-5 марта келиб, шифокорлардан чақалоқ аҳволи ҳақида сўрашга ҳаракат қилади.
Sputnik мухбири Эльбек Таджиев билан боғланиб, унга бир нечта саволлар билан мурожаат қилди.
- Шифокорлар боланинг аҳволи ҳақида нималарни айтишмоқда?
— Ҳозирги кунда чақалоқнинг аҳволини шифокорлар ижобий баҳоламоқдалар. Шифокорлар ҳам умид билан боланинг тузалиб кетишини кутмоқдалар. Яхши томонга ўзгаришлар бор.
- Нима сабабдан боладан хабар олиб юрибсиз?
- Шифохонада боланинг ота-онаси, яқинлари борми?
— Шифохонада боланинг ота-онаси бор. Қоровуллар билан суҳбатлашганимда отаси кечаю-кундуз шифохонада ўтирганини таъкидлашяпти.
- Сиздан бошқа яна ким бола ҳолидан хабар оляпти?
— Бу саволга аниқ жавоб беришим қийин, лекин маълумотларга кўра, жуда кўп одамлар хабар олиб турибти.
- Болага зарур бўлган дорилар ҳақида маълумотингиз борми?
Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоятида шифокорлар 11 ойлик гудакнинг танасидан 16 дона тикув игналарни топишди. Игналар бола танасида бир ой давомида бўлган. Шифокорлар болада игналарни унинг онаси мурожаат қилгандан сўнг, ренгент қилингач аниқлашган. Гўдак зудлик билан Тошкендаги Республика илмий шошилинч тиббий ёрдам марказида операцияга ётқизилган. 9 соатлик жароҳлик операцияси ўтказилди, бола танасидан 13 дона игна чиқариб олинди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқ тартибот органлари томонидан жиноий иш қўзғатилган.