ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Фарғона вилоятида шифокорлар 11 ойлик гудакнинг танасидан 16 дона тикув игналарни топишди. Игналар бола танасида бир ой давомида бўлган, деб хабар қилди РИА Новости Соғлиқни сақлаш вазирлигига таянган ҳолда.
Шифокорлар болада игналарни унинг онаси мурожаат қилгандан сўнг, ренгент қилингач аниқлашган. Гўдак зудлик билан Тошкендаги Республика илмий шошилинч тиббий ёрдам марказида операцияга ётқизилган.
"9 соатлик жароҳлик операцияси ўтказилди, бола танасидан 13 дона игна чиқариб олинди", — деб таъкидлаган суҳбатдош агентликка.
Унинг сўзларига кўра, боланинг ёшини инобатга олган ҳолда, қолган 3 дона игнани келгуси жарроҳлик амалиётида чиқариб олиш режалаштирилган. Ҳозир бола жонлантириш бўлимида.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилига кўра, ўтказилган тадқиқотларга кўра, игналар боланинг организмида бир ярим ой давомида бўлган.
Марказнинг болалар бўлими мудири, профессор Хабибулла Акимовнинг сўзларига кўра, игналар бола танасининг турли қисмларида бўлганлиги туфайли, бола ўзи 16 та игнани юта олмаган. Ҳуқуқ тартибот органлари ушбу ҳолат бўйича тергов ишини бошлашган.