ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Тарихчилар манбалар ва Буюк Британия қироллик шажарасини ўрганиб чиқишди, деб хабар қилмоқда "Қалампир" нашри "observer.news"га таянган ҳолда.
Айтилишича, тарихчилар Буюк Британия қироличаси Елизавета II ни сўнгги пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг авлоди, деб кўрсатишмоқда.
Унга кўра, қиролича Муҳаммад (с.а.в.)нинг тўғридан-тўғри авлоди экани аниқланди. ташкилот 190 йилдан ортиқ даврни ўрганиб, қиролича Муҳаммад (с.а.в.)нинг 43-авлоди эканини таъкидлади.
Таъкидланишича, қиролича пайғамбарнинг тўғридан-тўғри қондош авлоди бўлиши британияликлар учун қисман маълум бўлиб, ҳатто бошқа ислом давлатларининг раҳбарлари ушбу фактдан фахрланадилар.
Тадқиқот натижасида Британия қироллик оиласи ва Муҳаммад (с.а.в.)нинг генеологик томонлари бир хил эканлиги, яъни ҳар бир авлодда ҳукумронлик қилиш қобилияти мавжудлиги маълум қилинди.
Кўпгина тарихчилар бу борада этироз билдиришган, аммо келтирилган фактлар ва генеологик тадқиқотлар шуни кўрсатмоқда.
Шунингдек, тадқиқот маркази ушбу қондошлик Испанияни бошқарган Севильядаги араб подшоҳлиги даврига бориб тақалади. Сўнг уларнинг қони Португалия ва Кастилия қиролликлари орқали Англиянинг XV асрдаги қироли Эдуард IV қонига қўшилган.
Бу қуйидагича таҳлил қилинган:
Мусулмон Ибера давлати маркази 756 йилдан 929 йилгача ҳозирги Испания ҳудудидаги Кордова шаҳри бўлган.
Ўша даврда Кордова фан, маданият ва маърифат борасида мусулмон, яҳудий ва насронийларнинг марказий шаҳри бўлган.
Уммавийлар аббосийларнинг инқилоби натижасида ҳокимиятдан кетади. Аббосийлар сулоласига Муҳаммад (с.а.в.)нинг қизи Фотима зурриёди бўлган Абул Қосим Муҳаммад ибн Аббод томонидан асос солинади.
Абул Қосим мусулмон Испанияси ҳудуди бўлган Севилияни вафотига қадар, 1042 йилгача бошқарган.
Ундан кейин икки меъросхўр ҳокимиятга келади. Улардан кейин эса 1071 йилда Абул Қосимнинг невараси Муҳаммад ал-Мутаъмид Кордовани идора қила бошлайди. У охирги аббосий ҳукмдор эди.
Лекин қирол Заидани топади ва уни чўқинтириб христианликнинг католик мазҳабига ўтказади. Шунингдек, унга уйланади ва улардан уч нафар меъросхўр дунёга келади.
Икки аср ўтгач, яни 1352 йилда Заиданинг авлодлари Англия қироли Эдуард III нинг ўғилларига турмушга чиқади.
Шу тариқа шажара қиролича Елизавета II ни Муҳаммад (с.а.в)нинг авлоди эканлигини кўрсатади.