ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Шаҳзода Филип, Қиролича Елизавета IIнинг 95 ёшли турмуш ўртоғи жамоатчилик фаолияти ва қироллик мажбуриятларидан воз кечади. Бу ҳақда Букингем саройи вакилларидан олинган маълумотга таянган ҳолда Би-би-си хабар берди.
Кейинчалик расмий баёнот қирол оиласига тегишли Twitterда эълон қилинди.
An announcement regarding The Duke of Edinburgh. https://t.co/SF1bgo68Un pic.twitter.com/TO9mR70xTk
— The Royal Family (@RoyalFamily) 4 мая 2017 г.
Мазкур қарор шахсан Эдинбург герцоги томонидан қабул қилинган ва ОАВ маълумотига кўра, қиролича уни қўллаб қувватлаган.
Бироқ Филипп яқин ўртада ва август ойига қадар бўлиб ўтадиган барча қабуллар ва учрашувларда иштирок этиши айтилмоқда.
Илгарироқ оммавий ахборот воситаларида қирол оиласига хизмат кўрсатувчи ходимлар ва сарой амалдорлари Букингем саройига фавқулодда йиғилишга чақиртирилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу маълумот жамоатчиликни жиддий безовта қилди, одамларнинг аксарияти ушбу учрашувда гап қиролича ёки унинг турмуш ўртоғи соғлиғи хақида борганлигини тахмин қилишди ҳатто.
Шу ўринда, The Sun нашри янглишган ҳолда Филлип ўлими хақида хабар тарқатди. Нашр ўз мақоласига "Шаҳзода Филипп 95 ёшида вафот этди, Эдинбург герцоги қай тарзда ўлди ва ҳоказо ва ҳоказо" деган сарлавҳа қўйган эди.
Hi @TheSun. Not sure that's supposed to have been published… pic.twitter.com/bBJHuA0iWl
— The Sun Apologies (@SunApology) 4 мая 2017 г.
Елизавета II нинг турмуш ўртоғи ўзининг ўта ҳазилкашлиги билан танилган. Хусусан, 1967 йилда ундан СССРга келиш нияти борлиги ҳақида сўрашганда, шаҳзода "жоним билан, лекин бу разиллар менинг ярим оиламни қириб ташлашди", деб жавоб қайтарган. 1986 йилда Хитойда 21 ёшли британиялик талаба билан сухбатлашаётиб, унга қуйидаги сўзларни айтган: "Агар сен бу ерда яна узоқроқ вақт бўлсанг, уйга писка кўзлар билан қайтасан".
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.