ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида молиявий пирамида асосчиси Аҳмаджон Турсунбоевнинг жиноий шерикларига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар қилмоқда.
Олмос Қўчқоровга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва 52 млн 96 минг сўм жарима жазоси тайинланди. Унга амнистия қўлланилиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган муддати тўртдан бир қисмга қисқартирилди.
Иззатилла Ибрагимов ва Муроджон Турсунбоевларнинг ҳар бирига бир йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 11 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси ва 45 млн 584 минг сўм жарима жазоси тайинланди. Уларга амнистия қўлланилиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган муддати тўртдан бир қисмга қисқартирилди.
Рашид Исмоиловга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ва 52 млн 96 минг сўм жарима жазоси тайинланди. Унга амнистия қўлланилиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган муддати учдан бир қисмга қисқартирилди.
Ойбек Турсунбоев ва Азиз Турдиевларнинг ҳар бирига бир йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 7 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси ва 45 млн 584 минг сўм жарима жазоси тайинланди. Уларга амнистия қўлланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган муддати учдан бир қисмга қисқартирилди.
Уларнинг барчаси жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайди.