Чўнғара анклавида ўзбеклар қандай яшайди - саёҳатчининг кузатуви

© Фото: Илья Буяновский Как живут узбекистанцы в Чон-Гаре
Как живут узбекистанцы в Чон-Гаре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илья Буяновский – Москвалик саёҳатчи. У собиқ иттифоқ давлатларини бирма-бир ўрганиб чиқмоқда, натижаларни varandej.livejournal.com блокида чоп этади

Унинг энг яхши кўрган йўналишлардан бири бу Марказий Осиё давлатлари. Илья 2016 йил куз фаслида Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонга амалга оширилган икки ойлик саёҳати давомида Чўнғарага ташриф буюрди.

Чўнғара қишлоғига тасодифий келиб қолиш қийин. Қирғизистон Баткент вилоятига саёҳлар кам келади, Чўнғара қишлоғи катта йўллардан узоқда жойлашган. Бироқ, узун қишлоқ кўчасидан ўтаётган йўловчилар тўсатдан унга бу ер Ўзбекистон ҳудуди эканлигини айтишса ҳайрон бўлмасин.

Фарғона архипелаги

Фарғона водийсида давлат чегараси пайдо бўлиши СССРнинг парчаланишининг ёрқин ёдгорлигидир. Ўзбеклар, тожиклар, қирғизлар, шунингдек деҳқонлар ва кўчманчилар бу ерда ёнма-ён яшайдилар. Аҳолининг зичлиги ҳар квадрат километрга 600 киши тўғри келади. Чегаранинг мураккаб тузилишига кўра, совет ҳукуматига уч халқни ажратиш қанчалик қийин бўлганлигини кўриш мумкин.

© Фото: Илья Буяновский Вдоль улицы стоят типично узбекские дома: огромные усадьбы с глухими фасадами и мощными дарвазами.
Вдоль улицы стоят типично узбекские дома: огромные усадьбы с глухими фасадами и мощными дарвазами. - Sputnik Ўзбекистон
Вдоль улицы стоят типично узбекские дома: огромные усадьбы с глухими фасадами и мощными дарвазами.

Ушбу жараённинг натижасида анклавлар тизими вужудга келди. Қирғизистоннинг Баткент вилоятининг ичида Ўзбекистонга қарашли Сўх, Шохимардон, Чўнғара ва Жангайл, шунингдек, Тожикистонга тегишли Ворух ва Ғарбий Калач, Ўзбекистон ичида эса Қирғизистоннинг Барак ва Тожикистоннинг Сарвак ҳудудлари мавжуд.

Сўх — ўн минг аҳолиси бўлган тўлақонли тумандир. Ғарбий Калачда эса — одамсиз даладир. Шохимардонни чегарадан ўн минг километр ажратиб туради. Жангайл ва Сарвак — мамлакатнинг асосий ҳудуди тўғридан-тўғри кўриниб турган ҳудуд ҳисобланади. Сўхга бошқа туманлардан ҳатто Ўзбекистон фуқароларига кириш осон эмас. Чўнғарани бошқа қишлоқлар орасида кўрмасдан ўтиб кетиш мумкин. Шу ўринда, масалан, Қирғизистонда аҳолиси кўпчилиги ўзбеклар бўлган Араван, Арсланбоб ва ҳатто бутун бир Ўзган шаҳари ҳам бор, аммо улар ҳеч қачон анклав бўлмаган.

Ҳар бир анклавда афсоналар мавжуд. Гўёки қачондир раис уни карта ўйинида ютқазган. СССРнинг эски атласларидан фақат Шохимардон олдиндан анклав бўлганлигини тушуниш мумкин: бу ерда Ўзбекистон севимли шоири Хамза ҳалок бўлган.

Проверка долларов на подлинность - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон банки Ўзбекистон чегарасида валюта алмаштириш шохобчасини очади

Бошқа анклавлар ўз республикаларидан аста-секин "ажралиб кетишди": кўчманчилар ерга бириктирилиб, янги қишлоқларни ташкил этишди. Республикаларнинг чегараларини аниқлаштириш кейинчалик амалга оширилди, ва турли йиллардаги хариталарда Ўзбекистоннинг Сўх дарёси бўйлаб узун бурчаги 1960 йилга келиб икки анклавга айланди.

Бу ерга Марказий Осиё давлатларининг нисбатан совуқ муносабатлари ва бир неча марта Жанубий Қирғизистонни қирғиз-ўзбек можароларини қўшса бўлади. Анклавлар кескинликни оширадилар, ва уларнинг кўпчилиги ҳудуд келишмовчиликларини келтириб чиқаради. Норасмий уйин қоидаларига кўра, уларни ҳал қилиш керак эмас, фақат адоватни сақлаб туришга хизмат қилади.

Шаффоф чегаралар

Чўнғара анклави Сўҳ дарёсининг чап қирғоғи бўйича 5 километрга чўзилган. Кўндалангига эса бир километр ҳам чиқмайди. Мен шеригим билан анклавга яқинлашдик, электр харита билан солиштириб турдик, акс ҳолда анклавнинг чегарасини кўриб бўлмайди.

Қирғоқнинг чап тепаликдан мен узун уйлар қаторига тикилиб, кузатиб турдим. У ерда Ўзбекистон белгиларини: масалан, байроқ ёки Хумо қуши белгисини кўриш умид қилдим. Сўх дарёси бўйлаб ўтган кўприкдан ўтганимизда чегарани ҳеч ким қўриқламаётганини тушундик. Биз дарё водийси бўйлаб уйлар томон йўл олдик.

© Фото: Илья Буяновский Прохожие здесь в основном киргизы, хотя не этнический состав определяет специфику анклава, а принадлежность Узбекистану
Прохожие здесь в основном киргизы, хотя не этнический состав определяет специфику анклава, а принадлежность Узбекистану  - Sputnik Ўзбекистон
Прохожие здесь в основном киргизы, хотя не этнический состав определяет специфику анклава, а принадлежность Узбекистану

Йўлда ўтаётган чўпонлар ёки уйлар олдидаги ёрқин кийимдаги аёллар, бизга умуман эътибор беришмади, — бу ерларга чет эл сайёҳлари кўп ҳам ташриф буюришмайди.

Мен ҳатто шубҳаландим ҳам, аҳоли бу ерда анклав эканлигини билишармикан? Бу ерда машина тўхтади ва ёш йигит машинадан тушиб, табассум билан ерга кўрсатиб "Ўзбекистон ҳудуди! (Узбекистан территория)" деб айтди.

Биз жавобан рус тилида жавоб бердик. Ушбу йигит, бу ерда энди асосан қирғизлар яшашмоқда, ўзбеклар йилдан йилга камайиб кетмоқда деб айтди; чегара йўқ, бирон ўзбек куч тизими ходими йўқ, трассанинг асосий кириш қисмида баъзан қирғиз аскарлари туришади. Ўзбекистон билан алоқа қилиши ҳақида саволимизга, суҳбатдошимиз тушунарсиз нарсаларни жавоб берди. Тушунимча, бирон нарса керак бўлганда у ерда боришади, бироқ Қирғизистонда яшашга ўрганиб қолишган.

Чўнғаранинг ягона асфальт қилинган йўли бу Қирғизистон қишлоғи билан ўтган йўл ҳисобланади. Ундан тепаликларга бурама йўлакчалар чиқиб кетади. Тепада катта ариқ ўтган, навигатор бизга аҳлат ташланган жойдан ўтишни таклиф қилади. Анклав аҳолиси тасодифан чегара чизиғига аҳлат ташлашадими?

© Фото: Илья Буяновский Местные заваливают границу мусором в знак протеста против всех границ мира
Местные заваливают границу мусором в знак протеста против всех границ мира - Sputnik Ўзбекистон
Местные заваливают границу мусором в знак протеста против всех границ мира

Биз Чўнғарага биз "орқа томондан" кириб бордик. Қишлоққа асосий кириш йўли — шимолдан, у ердан Баткен-Ўш трассаси ўтган. У ерда Қирғизистон кичик ҳарбий пости жойлашган, бироқ у ерда машиналар танлаб текширилади ва улар давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳақида штамп қўйиш ваколатига эга эмас.

Деярли оддийгина қишлоқ

Ташқи кўринишда Чўнғара — энг оддий қишлоқ. Атрофида занглаган нефт кон насослар — қишлоқ кичик ва эски бўлган нефт кони олдида жойлашган.

Анклавга пиёда кириб борганизда оддий қишлоқ ҳаётини кўрасиз: тор кўчалар орасида лой ғиштдан ясалган баланд деворлар, ўйилган эшиклар, яйловларда моллар, мевали боғлар ва тандирлардан тутун чиқишини кўрасиз.

Марказий Осиё давлатлари чекка жойларда ҳаёт бир меъёрда давом этади ва бу кичик қишлоқда оддий инсон ҳаёти учун ҳамма нарса бор. Масалан, ҳовуз олдидаги хиёбон, у жойда ғозлар сузмоқда. Қишлоқдан чиқиш жойида — кичик масжид бор. Масжид ҳовлисида катта қабр тоши ўрнатилган.

КПП на границе Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида аҳоли учун қулай пост очилди

Чўнғарада шифохона ва мактаб бор. Шифохона деворида биз ўзбек тилида ёзилган плакатни кўрдик. Унинг тагида Қирғизистон давлат рақамли автомашиналар қўйилган. Бу ерда шифохона қоровули келди, у бизнинг паспортимизни текшириб, оқ йўл тилади.
Чўнғарадаги катта ёшдагилар бизни вазминлик ва жуда ҳушмуомалик билан кутиб олишди. Болалар эса биринчи марта сайёҳларни кўрганидан ҳайрон бўлиб, қувнаб кетишди.

Кичик дўконда Ўзбекистон сўми ва Қирғизистон соми қабул қилинади. Бюджет ташкилоти ходимлари ойликларни сўмда олишади, қирғиз сомини эса Баткетдан савдогарлар ва Россиядан қайтаётган меҳнат муҳожирлари олиб келишади. Яқин атрофдаги Қирғизистон қишлоқ аҳолиси Ўзбекистон маҳсулотларини сотиб олиш учун келишади, шу жумладан ароқни. Бу ерда унга талаб мавжуд.

Чўнғарада ўзбеклар қишлоқ аҳолисининг ярмини ташкил қилади. Аста-секин қирғизлар анклавни тўлдиришмоқда. Чўнғаранинг ташқи тузилиши кўпроқ Ўзбекистонга ўхшайди, аҳолиси эса юз кўриши ёки кийими кўпроқ қирғизистонликларга ўхшайди. Бироқ бу ерда миллатлар ўртасида адоват излари йўқ.

Янгиликлар лентаси
0