Мирзиёевнинг Бухорога ташрифи нималари билан ёдда қолади

© Пресс-служба президента РУзШавкат Мирзиёев прибыл в Бухарскую область для ознакомления с исполнением прежних поручений и определения перспективных задач
Шавкат Мирзиёев прибыл в Бухарскую область для ознакомления с исполнением прежних поручений и определения перспективных задач - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти анъанага кўра ҳафта охирида вилоятлардан бирига ташриф буюрди. Бу сафар Мирзиёев Бухоро вилоятида амалга оширилган ва оширилаётган ишларни кўздан кечирди

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Давлат раҳбари вилоятга ташрифи давомида нималарга эътибор берди, Бухоро вилоятида яқин икки йил ичида қандай ишлар амалга оширилади — Sputnik мухбирлари мулоҳаза юритади

Ёлғон ахборот тирикчилик манбаими

Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи бошланган куниёқ ёлғон хабарлар тарқалиши бошланди. Ижтимоий тармоқларда қатор мулозимларнинг ишдан бўшатилгани ҳақида ёзишди. Ҳаттоки айрим хорижий оммавий ахборот воситалари вилоят ҳокимининг лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берди… 

Нима ҳам дейиш мумкин, ҳақиқатан давлат раҳбарининг вилоятларга ташрифлари давомида амалдорларнинг ишдан бўшатилиши кузатилган. Аммо мазкур ҳолатда юқоридаги хабарлар тасдиқланмади ва бугун расмий раддия ҳам эълон қилинди. Бир нарсани ҳам айтиб ўтиш керак, маҳаллий ҳокимиятларда очиқлик борасида ҳали ҳам муаммолар бор. Агарда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати кераклича ишлаганида эди, бундай миш-мишларга ўрин қолмасди.

Бухорони туризмсиз тасаввур қилиб бўлмайди

Ўзбекистон бугунги кунда туризмни ривожлантириш ва хорижликларни мамлакат гавҳарлари — Бухоро, Самарқанд ва Хивага жалб этиш бўйича мисли кўрилмаган ишларни амалга оширмоқда. Яқинда етти давлат фуқароларига визасиз режим жорий этилиши ва 39 давлат фуқароларига виза режимининг соддалаштирилиши мамлакатга ташриф буюрувчи меҳмонлар сонини бир неча мартага оширади.

В Бухаре появился левитирующий дервиш - Sputnik Ўзбекистон
Бухорода "учар" дарвиш пайдо бўлди

Хўш, улар бу ерга келиб нималарни кўришади? Давлат раҳбари бу билан Бухоро вилояти мисолида танишди. Бухоронинг тарихий қисмида ёки Мирзиёев таъбири билан айтганда, "шаҳарнинг юрагида" улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бу ерда ҳақиқий ўрта асрлар ҳунармандлари мавзеси пайдо бўлади, Пойи Калон ва Мир Араб мадрасалари қайта таъмирланради, Ҳақиқат ва Нуробод кўчалари кенгайтирилиб, туристлар учун саёҳат хиёбонларига айлантирилади.

Шаҳарга келган туристлар бугунданоқ мазкур ҳунармандлар кўчасида бўлишлари, ўзлари ёқтирган буюмларни харид қилишлари, усталарнинг қандай ишлашларини кузатишлари мумкин.

Бундан ташқари, бу йил Пойи Калон мажмуасидаги тарихий ёдгорликлар, Абдулазизхон, Улуғбек ва Мир Араб мадрасалари таъмирланади. Бухоронинг яна бир рамзи — Арк қалъаси ҳам янгиланади. Бу ерда иншоотнинг ички қисмини таъмирлаш режалаштирилган.

Вилоятда туризмни ривожлантириш концепциясида биргина шу йилнинг ўзида 61 лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Бухорода 44 меҳмонхона, 10 парк қурилади, замонавий туристик автобуслар сотиб олинади, янги саёҳат турлари ташкил этилади.

Ғарблик талабчан туристларнинг ҳордиқ чиқаришларига алоҳида эътибор қаратилади. Бунинг учун замонавий кинотеатрлар тармоғини ташкил этиш, ҳаво шарларида парвоз, махсус фермер хўжаликларига сафарлар уюштириш, велойўлаклар ва янги кўнгилочар масканлар қуриш режалаштирилган.

Ватанда ишлаш керак

Ўзбекистон ҳукумати миллий иқтисодиётни тиклаш ва мамлакатда янги иш ўринлари яратиш учун бор имкониятини ишга солмоқда. Бу ҳар йили қўшни давлатларга йўл олаётган миллионлаб мигрантлар оқимини камайтириш имконини беради. Бу айниқса Россияда ишлаш учун йўл олган 52 нафар ўзбекистонликнинг Қозоғистонда ҳалок бўлиши воқеасидан сўнг янада долзарб аҳамият касб этди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на заседании в Бухарской области - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифидан асосий мақсади нима эканлигини айтди

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда ташрифдан энг асосий мақсади одамларни иш билан таъминлаш экани, аниқ лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ҳисобидан вилоятда 90 минг иш ўрни яратилиши режалаштирилганини таъкидлади.

Вилоятда бу борада қатор ишлар амалга оширилади. Жумладан, Бухорода балиқчилик соҳаси ривожлантирилади.

"Бухоробалиқсаноат" томонидан ташкил этилган балиқ етиштириш ва уни қайта ишлаш лойиҳаси аҳолини ушбу тансиқ маҳсулот билан таъминлашга хизмат қилади. Қўшимча ер ажратилиши ва замонавий технологиялар жорий этилиши натижасида корхона қуввати янада кенгаяди. Чавоқ етиштириш, балиқ гўштини дудлаш, озуқа ишлаб чиқариш, соҳадаги хўжаликларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади. Президент Бухоро вилоятида бу соҳани ривожлантиришга яна 100 миллиард сўм ажратиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича кўрсатма берди.

Шавкат Мирзиёев поручил создать специализированный институт и фонд для развития каракулеводства - Sputnik Ўзбекистон
Президент Бухорода қоракўлчилик институти ва жамғармасини ташкил этиш топшириғини берди

Шавкат Мирзиёев қоракўлчиликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Бухоро қоракўлчиликнинг асл ватани экани, маҳаллий аҳоли илгаридан бундай маҳсулотларни бутун дунёга сотиб, катта даромад топганини қайд этди. Бу соҳада йўқолиб бораётган наслчилик ва тажрибани қайта тиклаш, чўпон ва тикувчи ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади. Қоракўлчилик бўйича институт ва жамғарма, Бухорода завод ташкил этиш юзасидани топшириқлар берди.

Бундан ташқари, вилоятда тут баргидан фойдали чой ишлаб чиқаришга доир лойиҳа амалга оширилади. Мутахассисларнинг фикрича, тут баргида кофеин ва танин моддаси одатдаги чойдан 200 баробар кам. Витамин ва минераллар эса, аксинча, кўпроқ.

Президент бу лойиҳани маъқуллаб, бундай чой аҳоли саломатлиги учун фойдалилиги, импорт ўрнини босиши билан алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Шунингдек, мамлакатда ўсадиган шифобахш неъматлар, хусусан цистанхе ва исириқ ўсимлигига хорижий фармацевтика корхоналарида талаб юқорилигига эътибор қаратилиб, бундай табиий имкониятларни тўла ишга солиш орқали янги иш ўринлари яратиш, экспортни кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Инвестиция ва янги иш ўринлари яратиш нуқтаи назаридан, Сингапурнинг Indorama компанияси текстиль лойиҳаси йирик лойиҳалардан бўлади. Компания "Бухоротекс" корхонаси негизида янги мажмуа барпо этади. Лойиҳанинг умумий қиймати 115 миллион доллардан ошади, бу ерда 650 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

Когон туманидаги чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш кластерида металл, тош, шиша, яроқсиз резина ва автошиналар, пластмасса, ёғоч-тахта бўлаклари, шох-шаббалар, макалатура, қурилиш материаллари, матолар чиқиндиси сараланади. Улардан брикет, синтетик тола, қоғоз картон, тўқимачилик матоси, қурилиш блоклари, биогумус ва бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

"Чиқинди қайта ишланса, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, кўплаб иш ўринлари яратилади. Энг муҳими, экологиямиз тоза бўлади, кейинчалик сув ва ҳаво орқали аҳоли саломатлигига етказилиши мумкин бўлган зарарнинг олди олинади", — деди Мирзиёев.

Кичкинтойлар ҳам эътиборда

Мирзиёевнинг ташрифи давомида болалар боғчаларига бориш ҳам ўзига хос анъанага айланди. Ушбу эътибор туфайли Ўзбекистонда кейинги йилларда мазкур тизимни қайта шакллантиришга жиддий киришилди. Хусусан, Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди, Корея тажрибаси асосида мактабгача таълим муассасалари қуриш бўйича режалар тузилди.

Бугунги кунда Бухоро вилоятида 343 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда, улардан еттитаси хусусийдир.

Мирзиёев 280 ўринга мўлжалланган 54-мактабгача таълим муассасасида бўлди. Боғча биноси ўтган йили капитал реконструкция қилиниб, замонавий жиҳозланган. Давлат раҳбари боғчада болаларга яратилган шароитлар билан танишди, ходимлар билан мулоқот қилди.

Боғчада тажриба тариқасида ташкил этилган қисқа муддатли бошланғич ривожлантириш маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Аждодлар ёди муқаддас

Тарихий диний ёдгорликлар ҳам президент эътиборидан четда қолмади. Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Қуръон тиловат қилинди.

Шавкат Мирзиёев во время посещения мемориального комплекса Ходжа Абдухолик Гиждуваний - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Бухорога ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади

Ҳозирда мамлакатда зиёрат туризмига катта эътибор қаратилмоқда, шу боис Мирзиёев муқаддас қадамжоларнинг ободонлаштирилишига алоҳида эътибор қаратди.

Давлат, Бухоро вилоятида муқаддас қадамжолар кўплиги, уларни зиёрат қилиш ҳам қарз, ҳам улкан саодат эканини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев режалаштирилган қурилиш ишлари мазмунан чуқур ўйланмаганини танқид қилди ҳамда "Етти пир" мақбараларини обод қилиш, уларни бир йўл билан боғлаш лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Ободончилик

Ташрифнинг иккинчи куни Мирзиёев арзон уй-жойлар қурилаётган қурилиш майдончасида бўлди. Ўтган йили май ойида қурилиши бошланган уйларни март ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Ушбу 39 та кўп қаватли турар жой битгач, 1024 та оила ўз уйига эга бўлади.

Бухоро шаҳрида улкан бунёдкорлик лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилган.

Улардан бири — Ислом Каримов кўчаси қиёфасини ўзгартириш лойиҳасидир. Унга мувофиқ, кўчанинг икки томонида замонавий бинолар, яшил ҳудудлар, дам олиш масканлари ва бошқа объектлар барпо этиш режалаштирилган.

Шунингдек, Ибн Сино, Айний, Ҳамза, Иқбол ва бошқа кўчаларда кўп қаватли уйлар, савдо марказлари, маиший хизмат объектлари барпо этилмоқда. Бу аҳолини арзон ва замонавий уйлар билан таъминлаш, турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Президент лойиҳаларни такомиллаштириш, сифат ва муддатга амал қилиш бўйича кўрсатмалар берди.

Янгиликлар лентаси
0