Мирзиёев Бухорога ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади

© Пресс-служба президента РУзШавкат Мирзиёев во время посещения мемориального комплекса "Ходжа Абдухолик Гиждуваний"
Шавкат Мирзиёев во время посещения мемориального комплекса Ходжа Абдухолик Гиждуваний - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев “Етти пир” мақбараларини обод қилиш, уларни бир йўл билан боғлаш лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди

ТОШКЕНТ, 16 фев – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Қуръон тиловат қилинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл в Сурхандарьинскую область - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев аввалги топшириқлар ижросини кўриш мақсадида Бухоро вилоятига келди

“Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда, жумладан, Бухоро вилоятида муқаддас қадамжолар кўплиги, уларни зиёрат қилиш юртдошларимиз учун ҳам қарз, ҳам улкан саодат эканини таъкидлади. Ёш авлодни аждодларимизнинг маънавий мероси асосида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди”, — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Шу ерда Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллуд саналарини нишонлаш, “Етти пир номи билан машҳур қадамжоларни обонлаштириш лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.

Шавкат Мирзиёев режалаштирилган қурилиш ишлари мазмунан чуқур ўйланмаганини танқид қилди. Алломалар юбилей саналарини уларга муносиб тарзда, дунё олимларини жалб қилган ҳолда юксак савияда нишонлаш зарурлигини таъкидлади. “Етти пир” мақбараларини обод қилиш, уларни бир йўл билан боғлаш лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида бугун Бухоро вилоятига ташриф буюрди.
Янгиликлар лентаси
0