Ўзбекистонда 500 минг доллардан ортиқ маблағ контрабандаси олди олинди

© Sputnik / NewsTeamДоллары США изъятые правоохранительными органами
Доллары США изъятые правоохранительными органами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Жиноят кодексига мувофиқ нақд валютани контрабандаси учун 8 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазо чораси қўлланилиши мумкин

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Ўзбек чегарачилари Қирғизистонга 500 минг доллардан ортиқ маблағ контрабандасининг олдини олишди, деб хабар қилди "Ўзбекистон 24" телеканали.

Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда евро курси тушиб кетди

Хабарда айтилишича, чегарачилар рухсат этилмаган жойдан чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган шахсни кўришган. Унинг ёнида катта сумка бўлган. Ушбу шахсдан тўхташ талаб этилганда у сумкасини ташлаб, қочиб кетган.

"Сумкада скоч билан ўралган 5, 15, 30 минг доллар ўрамлар борлиги аниқланган. Валютанинг умумий қиймати 573,280 долларни ташкил қилди", — деб айтилган хабарда.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда ҳуқуқбузарни аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Жиноят кодексига мувофиқ нақд валютани контрабандаси учун 8 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазо чораси қўлланилиши мумкин.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида мунтазам равишда валюта контрабандачилари қўлга олинади. Ўтган йил декабрь ойида ўзбек чегарачилари Наманган вилоятида яшовчи 2 нафар фуқаро қўлга олинган. Улар 469 минг доллар ва 4,1 миллион Россия рубли контрабанда қилишда гумон қилинган.

Янгиликлар лентаси
0