ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 13 февралдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда долларнинг расмий курси атиги 1,38 сўмга кўпайди ва 8188,33 сўмни ташкил қилди.
Евронинг курси эса 139,12 сўмга арзонлашиб, 10057,73 сўмни ташкил қилди.
Шунингдек, Россия рубли ҳам 3,90 сўмга арзонлашди ва 140,96 сўмни ташкил қилди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.