Ўзбекистонда деярли юз йилдан буён чоп этиб келинган журнал ёпилади

© fragolerosseЗарубежная пресса
Зарубежная пресса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу пайтгача бир неча номларда чоп этиб келинган журналнинг илк сони 1919 йилда дунё юзини кўрган

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Ўзбекистонда "Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси" ("Экономический вестник Узбекистана") журнали ёпилади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев "кўнгилочар нашрлар" сиёсий газеталардан ўзиб кетаётганини айтди

Президент Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси" журнали таҳририяти" давлат унитар корхонасини тугатиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Журналнинг биринчи сони 1919 йилда "Туркистон халқ хўжалиги" ("Народное хозяйство Туркестана") номи остида нашрдан чиққан эди. Бугунги кунгача журналнинг номи олти марта ўзгарган. Журнал Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги тасарруфида бўлган.

Президент қарорида журнални ёпиш сабаблари айтилмаган. Аммо бунинг сабаблари аниқ – журнал зарарга ишлаган ва фақатгина давлат кўмагида, хусусан, обунага ёрдам қилиниши ҳисобига чоп этиб келинган. Бироқ бугунга келиб мажбурий обуна ўтмишга айланмоқда ва аксарият газета-журналлар молиявий қийинчиликка дуч келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0