ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар билан ўтказган видеоселектор йиғилишида партиялар нашри ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Хусусий нашрлардан мисол келтирайлик. Масалан, биз одатда "кўнгилочар нашрлар" деб биладиган "Даракчи", "Тасвир", "Сўғдиёна" каби газеталар нафақат енгил-елпи гапларни, шу билан бирга, муҳим ҳаётий масалаларни, айтайлик, коммунал хизмат, бозорлардаги нарх-наво, тиббиёт, транспорт масаласи, тадбиркорлик билан боғлиқ муаммоларни ҳам атрофлича ёритаётгани учун тиражи ошиб бормоқда. Нима учун партия нашрлари бу масалаларда улар билан рақобат қила олмаяпти?
Сиёсий партиялар раҳбарларининг электоратни ўйлантираётган муҳим масалалар бўйича телевидение орқали аниқ-равшан ўз позициясини билдирганини ҳам эслай олмаймиз.
Нима, партия раҳбарлари матбуотда чиқишдан қўрқадими? Ёки халқ билан мулоқот қилишнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини англаб етмайдиларми?", — деди Ўзбекистон президенти.