"Саакашвилинг билан хит қивординг": Ляшконинг жонли эфирдаги жанжали

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишЛидер фракции "Радикальной партии" Олег Ляшко
Лидер фракции Радикальной партии Олег Ляшко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Журналист Грузиянинг собиқ президенти ҳақидаги саволини эслатгач, сиёсатчи ўзини тутиб тура олмаган ва суҳбатдошига ўшқириб берган

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Украина Олий радаси депутати Олег Ляшко Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили тўғрисидаги савол туфайли "112" телеканалининг жонли эфирида жанжал кўтарди.

Пресс-конференция Михаила Саакашвили во Львове - Sputnik Ўзбекистон
Хавфсизлик хизмати изоляторига ташланган Саакашвили очлик эълон қилди
Бошловчилардан бири парламент вакилидан бир кун аввал содир бўлган ҳодиса: Саакашвилининг Украинадан Польшага чиқариб юборилишига изоҳ беришни сўраган. Аммо Ляшко бу мавзуда гапиришдан бош тортган ва суҳбатни Россия-Украина муносабатлари томон буришга ҳаракат қилган.

Журналист Грузиянинг собиқ президенти ҳақидаги саволини эслатгач, сиёсатчи ўзини тутиб тура олмаган ва суҳбатдошига ўшқириб берган.

"Владимир, сен ўзингнинг Саакашвилинг билан мени хит қивординг", — деб таъкидлаган Ляшко овозини баландлатиб.

Шундан сўнг бошловчилар сиёсатчини тинчлантиришга ва ўзаро ҳурматга чақиришга ҳаракат қилишган.

Дорожный знак, обозначающий территорию Украинского государства - Sputnik Ўзбекистон
Нотинч Украина - Саакашвили янги президент сайлови ўтказишга даъват қилмоқда
"Биз сиз бизни хит қивордингиз, демаймиз-ку!" — деган жавобан журналист қиз.

Бир-бирининг гапини бўлиб, суҳбатдошлар ва ниҳоят айтишувга нуқта қўйишган, аммо шундай бўлсада, журналистлар ўзларини қизиқтирган саволга Ляшкодан жавоб ололмаганлар.

Эслатиб ўтамиз, Украина ҳукумати душанба куни Саакашвилини Польшага чиқариб юборишган. Грузиянинг собиқ президенти ўтган йил куз мавсумида айнан шу давлатдан Украина ҳудудига ноқонуний равишда кириб келганлиги айтилмоқда. Польша чегара хизмати Саакашвилининг Варшавага келганлигини расман тасдиқлаган.

Янгиликлар лентаси
0