Хавфсизлик хизмати изоляторига ташланган Саакашвили очлик эълон қилди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишПресс-конференция Михаила Саакашвили во Львове
Пресс-конференция Михаила Саакашвили во Львове - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саакашвили "жиноий ташкилот билан ҳамкорлик қилишда" айбланмоқда

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили муддатсиз очлик эълон қилди. Бу ҳақда унинг адвокати Руслан Чернолуцкий маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Дорожный знак, обозначающий территорию Украинского государства - Sputnik Ўзбекистон
Нотинч Украина - Саакашвили янги президент сайлови ўтказишга даъват қилмоқда

"У муддатсиз очлик эълон қилганини билдирди ҳамда мажбурий овқатлантиришларини ҳам рад этади. Агарда 60 суткага қамоқ жазоси тайинланса, у очликни давом эттиради", — деди Чернолуцкий.

Эслатиб ўтамиз, 9 декабрь куни Украина бош прокурори Юрий Луценко Саакашвили ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олингани ва Украина хавфсизлик хизматининг вақтинчалик сақлаш изоляторига олиб келингани ҳақида маълум қилганди. Тунда изолятор атрофида собиқ губернаторнинг тарафдорлари тўпланишди. Улар УХХ ҳовлисига кириш эшигини тўсиб қўйишди.

Саакашвили "жиноий ташкилот билан ҳамкорлик қилишда" айбланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0