Ўзбекистон ИИВ ижтимоий тармоқлардаги турли ёзишмаларга муносабат билдирди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишСоциальные сети
Социальные сети - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирлик томонидан турли ижтимоий тармоқларда жойлардаги Йўл-ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фаолиятидан норози бўлиб ёзилган хабарлардаги ҳолатлар ўрганиб чиқилган

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси фойдаланувчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги фикрларига ўз муносабатини билдирди.

Патрульная машина узбекской милиции - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳудудида болаларни ўғирлайдиган жиноий гуруҳлар йўқ - ИИВ

Маълум қилинишича, турли ижтимоий тармоқларда жойлардаги Йўл-ҳаракати хавфсизлиги хизматининг, жумладан Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ИИБ Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш "Чилонзор" бўлинмаси фаолиятидан норози бўлиб ёзилган хабарлардаги ҳолатлар ўрганиб чиқилган. Мазкур ҳолатлар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан назоратга олинган.

"Ҳозирги кунда камчиликларга йўл қўйган ходимларнинг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш ва мурожаат қилган фуқароларга хизмат кўрсатишда қулайлик яратиш масаласи кўриб чиқилмоқда", дейилади расмий муносабатда.

Шунингдек, хорижий сайёҳлар Ўзбекистонга келганларида меҳмонхонада яшашлари шарт этиб белгиланганлиги ҳақида тарқалган ёзишмаларга Ўзбекистон ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси томонидан олинган маълумот тақдим этилган.

Узбекский милицейский автомобиль - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ хабарлари билан Телеграм орқали ҳам танишиш мумкин бўлди

Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг "2018-2019 йилларда туризм соҳасида амалга ошириладиган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан, Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида"ги қарорига Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 ноябрдаги қарори билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Унга кўра, "Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар ўзларини қабул қилувчи ташкилотлар (вазирликлар, идоралар, мулкчилик шакллари ва фаолият туридан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар, хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини, шунингдек, хусусий ишлар бўйича уларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган шахсларни хабардор қилган ҳолда, хоҳишларига кўра меҳмонхона хизматлари – вақтинчалик яшаш бўйича хизматлар кўрсатиладиган жойлаштириш воситаларида (меҳмонхоналар, туризм базалари ва комплекслари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, миллий меҳмонхона уйлари, ўтов ва палаткали лагерлар, санаторийлар ва бошқа объектларда, шунингдек, тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти автотранспортида), бошқа турар жойларда, шунингдек, даволаш муассасаларида яшайдилар" деб кўрсатиб ўтилган.

В Бухаре создана туристическая полиция - Sputnik Ўзбекистон
Бухорода "сайёҳлик полицияси" иш бошлади

ИИВнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий паспортлар бўйича вақтинча рўйхатдан ўтиш асосида яшайдилар. Миллий паспортлар белгиланган жойга келгандан сўнг уч сутка мобайнида вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно.

Хорижий фуқаро республикага келгандан сўнг хусусий хонадонда яшаш истагини билдирса, ҳудудийлиги бўйича ички ишлар органига вақтинча рўйхатдан ўтиш учун мурожаат этиши мумкин. Вазирликнинг қайд этишича, ушбу тартиб республикага ташриф буюрган хорижий фуқароларни вақтинча яшаш жойларида хавфсизликларини таъминлаш, уларни кўнгилли ҳордиқ чиқаришлари ва соғ-саломат ўз юртларига яхши таассуротлар билан қайтишлари учун жорий этилган.

Янгиликлар лентаси
0