Сотқин Родченков юзини алмаштириб телевизорга чиқди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишИнформатор WADA — экс-руководитель Московской антидопинговой лаборатории Григорий Родченков
Информатор WADA — экс-руководитель Московской антидопинговой лаборатории Григорий Родченков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Унинг юз қиёфаси шунчалик ўзгарганки, аслида экрандаги одам Родченковми ё бошқа киши эканлигини ҳеч ким айта олмайди.

ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Россия жамоасини қишги олимпиада ўйинларидан маҳрум қилган, Россия “Антидопинг маркази” собиқ директори, ҳозирда қочқин Григорий Родченков юз қиёфасин ўзгартириб телеэфирда интервью берди, деб ёзади Sputnik Армения.

Олимпия ҳалқалари - Sputnik Ўзбекистон
МОК Россия Енгил Атлетика федерациясини Олимпия ўйинларидан четлатди

Бугун 11 февраль куни АҚШнинг CBS телеканали Россия олимпия жамоасига қарши жараёнларда WADAнинг асосий “ахборот манбаи” бўлган Родченков билан интервью намойиш қилишни режалаштирган. Ўтган пайшанба куни телеканалда ушбу интевьюдан анонс намойиш қилинди, дейилган хабарда.

Анонсда Родченковга унчалик ўхшамаган киши бронежилет кийиб студияга чиқиши ва бошловчи билан суҳбат қуриши намойиш этилган. Бронжилет нима керак десангиз – у  Россия махсус хизматлари ундан қасос олишидан  қўрқар эмиш. Гуёки Россия агентлари уни телеканал студиясида кутиб тургандек…

© Foto : Стоп-кадр анонса передачи "60 минут на канале CBS""CBSда 60 дақиқа" кўрсатуви қаҳрамони
Герой передачи 60 минут на CBS - Sputnik Ўзбекистон
"CBSда 60 дақиқа" кўрсатуви қаҳрамони
Эслатиб ўтамиз, Григорий Родченков – кимё соҳаси олими, Россия “Антидопинг маркази” собиқ директори. Бир неча йил олдин у Россиядан АҚШга қочиб кетган. У берган кўрсатмаларига асосан  Россия енгил атлетика жамоаси РИО ёзги Олимпиада ўйинларига иштирок этиши таъқиқланган эди. Бир неча ой олдин эса, Родченков кўрсатмаларига асосан, бутун Россия жамоаси Пхенчандаги қишги Олимпиада ўйинларида иштирок этиши ҳам таъқиқланди.

Россия томон фикрига кўра, ушбу таъқиқлар сиёсий маънога эга бўлиб, WADA ҳам ХОҚ ҳам етарли даражада аниқ далил ва исботлар келтира олишмаган. Ушбу иш юзасидан Россия Олимпия қўмитаси бир неча бор халқаро судларга мурожаат қилди. Айни дамда тергов суриштириш ишлари олиб борилмоқда.

“Ушбу вазиятда, бир неча ойдан бери ўзини кўрсатмаган Родченков бирдан телеэкранларда пайдо бўлиши ўта таажубли ҳол”, — деб ёзади Рубен Гюльмисарян.

Биринчидан, жуда муҳим бўлган суд мажлисига, гуёки хавфсизлик сабабидан кела олмаган Родченков, нима сабабдан телеэкранга чиқишга қарор қилди?

Олимпия ҳалқалари - Sputnik Ўзбекистон
МОК Россия Енгил Атлетика федерациясини Олимпия ўйинларидан четлатди

Иккинчидан, ўзини ҳеч ким топа олмаслиги учун юз қиёфасини таниб бўлмас даражада ўзгартирган одам, нега янги юзини кенг оммага намойиш қилади?

Учинчидан, Бу одам ўзи Родченковми ё бошқа киши?

Муаллиф хулосасига кўра, айни дамда Родченковнинг ўлими Россияга умуман керак эмас, чунки у қилар ишини қилиб бўлди. Лекин у тирик бўла туриб неча пул эвазига ёлғон кўрсатмалар берганини айтиб берса ва айтган сўзларидан воз кечса — ана унда WADAнинг ҳам ХОҚнинг ҳам ҳоли вой бўлар эди. Шунинг учун ими жимида, Родченковни йўқ қилиш айнан уни сотиб олиганларга керак, деб хулоса қилади муаллиф.

“Гриша қаердасан? Сенга бирор кор-ҳол бўлмадими ишқилиб…”, — деб мақоласини тугатган Гюльмисарян.

Янгиликлар лентаси
0