МОК Россия Енгил Атлетика федерациясини Олимпия ўйинларидан четлатди

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишОлимпия ҳалқалари
Олимпия ҳалқалари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МОК бугун допинг ишлатгани учун алоҳида спортчилар ёки бутун жамоани жавобгарликка тортиш керакми деган масала бўйича махсус кенгаш ўтказди.

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Халқаро Олимпия қўмитаси (МОК) бугун ўтказган Саммитда, олдин Халқаро Енгил Атлетика федерацияси (IAAF) томонидан қабул қилинган Умумроссия Енгил Атлетика федерациясини 2016 йилги Олимпия ўйинларидан четлатиш ҳақидаги қарорни кўриб чиқиб, унга ҳурмат ва ишонч билдирди.

“Биз декларацияга келганимиздан мен хурсандман. Саммит дисквалификация қилиш бўйича қарорлар қабул қилмайди. У фақат маълум стратегия ишлаб чиқиш бўйича маслаҳат бериши мумкин. Саммит IAAF ўтган ҳафта қабул қилган қарорга ҳумат ва ишонч билдиради”, — деди Томас Бах матбуот анжуманида.

IAAF кенгаши ўтган жума куни Умумроссия Енгил Атлетика федерациясини дисквалификация қилниши ва Россия енгил атлетика жамоасини халқаро мусобақалардан четлатиш ҳақидаги қарорини кучда қолдирган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0