Президент мактаб дастурига шахмат дарсини киритишни таклиф қилди

© cheШахматные фигуры
Шахматные фигуры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент аҳолининг дам олиши учун қулайликларни ошириш, хусусан, Нуронийлар масканида чойхона ва аския маркази ташкил қилиш, яқин жойда поликлиника барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги Қичқириқ канали бўйида бунёд этилаётган маданият ва истироҳат боғида қуриладиган кутубхоналарнинг пойтахт мактаблари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш, Абдулла Қодирий ва Чўлпон ижодини ёшларга чуқурроқ ўргатиш зарурлигини таъкидлади.

Нодир Абдусаттаров, юный гроссмейстер - Sputnik Ўзбекистон
Нодирбек Абдусатторов: "Беш йилдан сўнг дунёнинг энг кучли шахматчилари рўйхатида бўламан"

Лойиҳага кўра, боғда болалар ва спорт майдончалари, замонавий аттракционлар ташкил этилади, Абдулла Қодирий ва Чўлпон номидаги кутубхоналар, Нуронийлар маскани қурилади.

Президент аҳолининг дам олиши учун қулайликларни ошириш, хусусан, Нуронийлар масканида чойхона ва аския маркази ташкил қилиш, яқин жойда поликлиника барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида "Хавфсиз шаҳар" концепцияси асосида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Давлат раҳбари уйма-уй юриб, одамлар билан суҳбатлашиш, уларнинг муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашиш, иш ўринлари яратиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш зарурлигини таъкидлади.

Шу ерда Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари билан мулоқот бўлиб ўтди. Мамлакатдаги тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, аҳолини уй-жой ва иш билан таъминлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳақида сўз юритилди. Суҳбат давомида президент шунингдек, мактаб дастурига шахмат дарсини киритишни таклиф қилди.

Янгиликлар лентаси
0