Мактаб интернатида бомба борлиги ҳақида ёлғон хабар берган аёл қўлга олинди

© AP Photo / Anvar IlyasovУзбекские милиционеры возле дома
Узбекские милиционеры возле дома - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ИИББга бомба ҳақида хабар келиб тушди

ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББга мактаб интернати ҳудудида бомба борлиги ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Ночной Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда уч кун ичида икки нафар ЙПХ ходими уриб юборилди

"Кеча, 5 февраль куни соат 18:18 ларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи Л.Кучеренко маст ҳолда 103-сонли ақли заифлар мактаб-интернатида ўқиётган ўғли И.В.ни уйига олиб кетгани келганида интернат раҳбарияти маст ҳолда бўлгани учун олиб кетишига рухсат бермаган. Кучеренко Тошкент шаҳар ИИББнинг 102 хизматига қўнғироқ қилиб, юқоридаги мактаб интернати ҳудудида бомба бор, деб ёлғон хабар берган", — деб таъкидлашди ИИББда.

Мазкур хабар юзасидан воқеа жойига ҳуқуқни ҳимоя қилувчи бошқа идора ходимлари етиб келиб, мактаб-интернат ҳудудини текширганларида хеч қандай портловчи моддалар ва шубҳали буюмлар топилмаган.

Кўрилган чоралар натижасида ёлғон хабар берган Л.Кучеренко ушланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0