Ўзбекистонда уч кун ичида икки нафар ЙПХ ходими уриб юборилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНочной Ташкент
Ночной Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шанба куни Бухоро вилоятининг Пешку тумани Навбаҳор қишлоғида яшовчи Ф.Бақаев бошқарувидаги "Спарк" автомашинаси Ибн Сино кўчасида ҳайдаб кетаётиб, шу кўчада хизмат олиб бораётган ИИБ ЙПХ отряди инспектори Т.Асадовни уриб юборган

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистонда уч кун ичида йўл қоидаларини бузган ҳолда икки нафар ЙПХ ходими уриб юборилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Андижонда "Тез ёрдам" шифокори беморнинг 24 млн сўмлик буюмларини ўғирлаб кетди

"3 февраль куни соат 11:20ларда Бухоро вилоятининг Пешку тумани Навбаҳор қишлоғида яшовчи, 1983 йилда туғилган Ф. Бақаев бошқарувидаги "Спарк", русумли автомашинасини Янгибозор МФЙ Ибн Сино кўчасида ҳайдаб кетаётиб шу кўчада хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ отряди 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори, сафдор Т.Асадовни уриб юборган", — дейилган ИИВ хабарида.

Натижада сафдор Т.Асадов жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Яна бир ҳолат, 1 февраль куни соат 22-30 ларда Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида ҳайдовчи Х.Х. (1982 йилда туғилган) маст ҳолда йўл-транспорт ҳодисаси содир этди.

Знак на дороге - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда мудҳиш ЙТҲ: BMW катта тезликда дарахтга урилди

У «ВАЗ-2107» русумли автомашинасини А.Темур кўчасидаги светофорнинг тақиқловчи қизил чироғига тўхтамасдан ҳаракатланиб келаётган вақтда шу кўчада хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори С.Сапаев (1987 йилда туғилган) унга тўхташ ишорасини берган. Лекин ҳайдовчи инспекторга бўйсунмай, сафдор С.Сапаевни уриб юборган.

ЙПХ инспектори С.Сапаев "бош мия ёпиқ жароҳати ва ўнг ўмров суягининг ёпиқ синиши" ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0