"Ўзбекистон ҳаво йўллари"га чипталарни таннархидан паст нархда сотиш ҳуқуқи берилди

© Sputnik / Виталий АньковПокупка авиабилета
Покупка авиабилета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Молия вазирлиги "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК билан биргаликда икки ой муддатда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг солиқ солинадиган базасини арзонлаштирилган нархлар бўйича сотилган авиачипталар суммасига камайтириш механизмини жорий этиши лозим

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Ўзбекистон президентининг "Кириш туризмини ривожлантириш чоралари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКга қатновлар рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида халқаро қатновлар учун авиачипталарни таннархидан паст нархларда сотиш ҳуқуқи берилди.

Госкомтуризм Узбекистана работает над снижением цен на авиаперелеты - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Туризм қўмитаси авиарейсларга чипталарни арзонлаштириш устида ишламоқда

Ҳужжатда Ўзбекистон Молия вазирлиги "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК билан биргаликда икки ой муддатда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг солиқ солинадиган базасини арзонлаштирилган нархлар бўйича сотилган авиачипталар суммасига камайтириш механизмини жорий этиши лозимлиги кўрсатилди.

Шунингдек, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКга Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда хорижий туристларни жалб қилиш прогнозини тасдиқлаш ҳамда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг хориждаги ваколатхоналари раҳбарлари ва ходимларини жойлашган мамлакатидан туристлар оқимини кўпайтирганлик учун ўз маблағлари ҳисобидан мукофотлаш, юкланган вазифаларнинг бажарилиши таъминланмаган ҳолатларда эса, жавобгарлик чораларини қўллаш тизимини жорий этиш тавсия этилди.

Янгиликлар лентаси
0