Танасидан 16та игна топилган боланинг аҳволи қандай

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишВакцинация против гепатита
Вакцинация против гепатита - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Боланинг танасида яна 3та игна қолган, лекин улар соғлиқ учун хавф туғдирадиган жойда жойлашмагани туфайли, ҳозирча уларга тегилмайди.

ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Танасидан 16та игна топилган боланинг ҳволи анча яхши бўлиб қолганлигини хабар қилди "Ёшлар" телеканалига Республика Болалар жарроҳлик маркази бош шифокори Ҳабибулла Акилов.

Шифокор айтишига қараганда, айни дамда боланинг аҳволи барча кўрсатгичлар бўйича кундан кунга ижобий томонга ўзгармоқда.

“Қон таҳлили, сийдик таҳлили кўрсатгичлари, яраларнинг битиши, тана ҳарорати ижобий томонга ўзгарди. Бола эма бошлади, ичак тизими яхши ишлаб кетди, қон босимини боланинг ўзи ушлаб турибди. Олдин бола кома, кома 1, кома 2, ҳолатида баҳоланган бўлса, ҳозир ўзига келиш арафасида. Отини айтсангиз кўзини очмоқда”, — дейди Акилов.     

Шифокор айтишига қараганда, боланинг танасида яна 3та игна қолган. Лекин улар соғлиқ учун хавф туғдирадиган жойда жойлашмагани туфайли, ҳозирча уларга тегилмайди. Бола 5-6 ёш бўлгандан кейин, керак бўлса, улар ҳам олиб ташланиши мумкин.

Родители с ребенком - Sputnik Ўзбекистон
Боланинг бегонаси бўлмайди: танасида игналар топилган болакай аҳволи ижобий баҳоланмоқда

Шифокор айтишига қараганда, бундай вазиятлар олдин ҳам бўлган. Ҳаттоки 22та нинани ютган бемор ҳам тиббий элак ёрдамида, операциясиз даволанган экан.

Ушбу воқеа бутун Ўзбекистон аҳолисини ларзага солди десак хато бўлмайди. Воқеадан хабар топган киши борки, у болакайнинг тақдирига бефарқ қараб тура олмади. Ижтимоий тармоқларда аксарият боланинг соғайиб кетишига умид билдиришмоқда.

Республика Болалар жарроҳлик марказига ўз иши билан келган, бутунлай бегона кишилар ҳам боланинг соғлиги билан қизиқмоқда. Унинг яхши бўлиб қолганини эшитиб, улар ҳам шифокорга миннатдорлик билдиришмоқда.

Янгиликлар лентаси
0