Президент фармацевтика соҳаси ҳақида - Ҳозиргача қилинган ишлар мени умуман қониқтирмайди

© Пресс-служба президента РУзШавкат Мирзиёев провел совещание, посвященное анализу результативности проводимой работы по развитию фармацевтической отрасли и определению актуальных задач на перспективу
Шавкат Мирзиёев провел совещание, посвященное анализу результативности проводимой работы по развитию фармацевтической отрасли и определению актуальных задач на перспективу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда Ўзбекистонга олиб келинаётган дори-дармон воситаларининг 74 % импорт қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Сешанба куни Шавкат Мирзиёев раислигида фармацевтика соҳасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Фармацевтика заводи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда йил охиригача 30та фармацевтика корхонаси қурилади

Йиғилишда ўтган йил давомида дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқариш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритилди. Хусусан, республикада ушбу соҳа учун катта имкониятлар яратилганини, фармацевтика эркин иқтисодий зонаси ташкил қилингани, фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил қилингани қайд этилди.

Шунингдек ўтган йилда эришилган ижобий натижалар ҳам қайд этилди. Хусусан, 2016 йилга нисбатан дори восталари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқари 34 % га кўпайгани, 71 та янги инвестицион лойиҳа амалга оширилиб 148 млн долларлик 33та янги объект ишга туширилгани ва 76 хил янги махсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилгани қайд этилди.

Лекин ушбу ижобий ўзгаришларга қарамасдан, президент соҳадаги ишлардан қониқмаётганини билдирди.

“Албатта, бу бир йиллик қилган ишларимиз натижалари десак бўлади, лекин ҳозирги ҳамма қилган ишларимиз умуман мени қониқтирмайди, уунки қаерга борсак ушбу дори воситаларининг сифати ва нархига анча эътирозлар бор”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент айтишига қараганда, очилган фармацевтика корхоналарининг кўпчиллиги ишлаб чиқариш осон бўлган “енгил-елпи” дорилар ишлаб чиқарилмоқда. Баъзи ҳолларда хориждан тайёр дорилар олиб келиниб қадоқлаш билан шуғулланмоқда.

Медикаменты и препараты для здоровья в медицинском пункте - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев дори воситаларини арзонлаштириш бўйича янги қарорни имзолади

Маҳаллий корхоналарга импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш учун йиллар давомида қатор имтиёзлар берилган бўлса-да, ички бозордаги талабнинг 74 фоизи импорт ҳисобига қондирилмоқда.

Импорт қилинаётган 6 минг 824 номдаги хорижий дори воситасининг ярмидан кўпини мамлакатимизда ишлаб чиқариш мумкин. Лекин ҳозирда 27 фоизи ишлаб чиқарилади, холос. Онкология, гинекология, стоматологияда ишлатиладиган дорилар тўлиқ импорт қилинмоқда.

Республикада мавжуд бўлган 94 та корхонадан фақат 12 таси маҳсулотининг бошқа давлатларда тан олинишини таъминлайдиган GMP — "яхши ишлаб чиқариш амалиёти" халқаро сертификатига эга.

Мажлиснинг тўлиқ баёноти билан президент расмий саҳифасида танишинг.

Янгиликлар лентаси
0