Ўзбекистон армияси учун Қозоғистондан тунда кўриш қурилмалари харид қилинди

Oбуна бўлиш
Қозоғистонда ишлаб чиқарилган тунда кўриш қурилмалари муваффақиятли синовдан ўтказилди

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Қозоғистон ТОО "КАЕ" компанияси томонидан ишлаб чиқилган тунда кўриш қурилмалари 2017 йил якунида Ўзбекистон Қуролли кучларига етказилди, деб хабар қилди "Қозоғистон инжиниринг" МК АЖ матбуот хизмати.

Мирзиёев Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефонда сўзлашди

Тошкентда ўтган йили сентябр ойида ўтказилган "Ўзбекистон-Қозоғистон: ҳамкорликнинг янги босқичи" номли саноат кўргазмасида ушбу завод ўз маҳсулотларини тақдим этди.

Кўргазмада Қозоғистон ҳарбий саноат мажмуаси корхоналари ўз маҳсулотлари — зирҳланган автомобиллар, универсал полигон қурилмаси, қўмондонлик-штаб машиналари ва радиореле станциялари, радиоалоқа воситаларини намойиш этмоқда.

Ўтказилган музокаралар натижасида икки томонлама шартнома имзоланди. Қозоғистонда ишлаб чиқарилган тунда кўриш қурилмалари муваффақиятли синовдан ўтказилди.

Бугунги кунда завод маҳсулотлари Қозоғистон армиясида фойдаланилиб, хорижга ҳам экспорт қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0