Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефонда сўзлашди

Oбуна бўлиш
Суҳбатдавомида президентлар Ақтўбе фожеаси ва бошқа масалаларни муҳокама қилишди

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik.Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон суҳбати бўлиб ўтди.

Унда президентлар Ақтўбе фожеаси ва бошқа масалаларни муҳокама қилишди. Нурсултон Назарбоев фожеада қурбон бўлган 52 нафар Ўзбекистон фуқароларининг вафоти муносабати билан Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди.

Ундан сўнг президентлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари, маҳаллий ва дунё кун тартибидаги бошқа масалалар борасида фикр алмашишди.

Суҳбат якунида президентлар йил давомида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган учрашувлар режасини муҳокама қилишди.

Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабарига асосан.

Янгиликлар лентаси
0