МОҚ президенти Андижон олимпия захиралари коллежи фаолиятидан норози бўлди

© championat.asiaУмид Ахмаджанов - новый президент ФФУ
Умид Ахмаджанов - новый президент ФФУ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коллежга қабул қилиш квоталари, ўқувчилар сони масаласида хатоликларга йўл қўйилган

ТОШКЕНТ, 3 фев – Sputnik. Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Андижон шаҳрига сафари давомида Андижон олимпия захиралари коллежида бўлди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Коллеж фаолиятига нисбатан МОҚ раҳбарияти томонидан танқидий муносабат билдирилди.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент юридик коллежи директори қатор айбловлар билан ишдан бўшатилди

"Коллежга қабул қилиш квоталари, ўқувчилар сони масаласида хатоликларга йўл қўйилган. Масалан, хар йили спорт мактабига 100 нафар, коллежга 100 нафар ўқувчи қабул қилинар экан. Бу умумий ҳисобда 200 нафар ёш спортчи дегани. Ушбу 200 кишилик квота 29 ҳил спорт йўналишига тақсимланган. Ажабланарлиси, волейбол учун қабул қилиш квотаси уч нафарни ташкил қилар экан. Уч нафар ўқувчи билан қандай қилиб волейболни ривожлантиришимиз мумкин?

Биз нима учун жамоавий спорт турларида оқсаймиз деб дод соламиз. Олимпия захиралари коллежларида қабул шу тарзда бўладиган бўлса, мана шундай муносабатни кўрадиган бўлсак қандай қилиб спортнинг бу турини ривожлантирамиз? Бирорта жамоавий спорт турида ўқувчилар тўлиқ жамоа шаклида қабул қилинмаган. Нафақат волейбол, балки, баскетболда битта гуруҳда уч нафар, гандболда уч нафар, футбол олти ёки етти нафар ўқувчи бор. Ваҳоланки, футболни бир жамоада 11 киши ўйнайди", — деди Умид Аҳмаджонов.

Шу сабабли, коллежга ўқишга қабул қилиш механизми қайта кўриб чиқилиши кераклиги таъкидланди. Энди Олимпия захиралари коллежлари Миллий олимпия қўмитаси назоратига ўтгач, бу жиҳатларга албатта эътибор қаратилади.

Ундан ташқари, коллежга кириб, маълум бир спорт турида муваффақиятга эриша олмаётган ўқувчиларни "Нима учун коллежда мажбуран ушлаб туришимиз керак? Ундан кўра вилоятнинг энг иқтидорли спортчилари бу ерда таҳсил олса бўлмайдими" деган фикрни ўртага ташлади Умид Аҳмаджонов.

Янгиликлар лентаси
0