ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Тошкент шаҳридаги "Ўрикзор" улгуржи ва чакана савдо бозори сотувга қўйилди, бу ҳақда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг расмий сайтида хабар қилинган.
Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси 31 январь куни савдога қўйган давлат активлари рўйхатида савдо ва хизматлар кўрсатиш бўйича икки комплекс ҳам кўрсатиб ўтилган.
Тошкент автомобиль ҳалқа йўлида жойлашган, 22,7 минг квадрат метр майдонга эга биринчи комплекс 42,7 миллиард, Уйғур кўчасидаги майдони 23,6 минг квадрат метр бўлган иккинчи комплекс 62 миллиард сўмдан таклиф этилмоқда.
Ҳар икки комплекс ҳам оферта шартномаси бўйича таклиф этилмоқда ва инвестиция мажбуриятлари билан сотилади — янги харидор мазкур объектларга маблағ киритиши лозим, унинг аниқ суммаси кўрсатилмаган.
Ҳозирда ушбу комплекслар "Ўрикзор савдо комплекси" МЧЖ балансида турибди.