«Ўрикзор" бозорининг тунги ўғрилари қўлга тушди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишҚулф очиш
Қулф очиш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уч нафар фуқаро бир неча ой давомида "Ўрикзор" бозори омборхоналаридан тунда маҳсулот ўғирлаган. Контейнер эгаларининг бундан хабари ҳам бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИБ ходимлари ўта катта миқдорда амалга оширилган ушбу ўғирликни фош қилишди. Ўғрилар қўлга олинди nuz.uz хабари асосида.

Уч нафар бухоролик фуқаролар бозор омбобрхоналаридан молларни ўғирлаб уларни пуллаш услубини ўйлаб топган. Ҳамма нарса пухта ўйланган бўлган. Кун давомида, одатда омборхоналарда доим одам бор, чунки маҳсулотни харидорларга топшириш керак. Тунда эса контейнерлар қулфланади. Бутун омборхонада фақат бир кекса қоровул  қолади холос. У ҳам дарвоза олдида туради.

Тошкентда 6 кун ичида 32та жиноят фош қилинди

"Ўғрилар омборхонага тунда келишган. Қоровуллар эса улар контейнер эгалари бўлганига ишончи комил бўлган ва уларни ўтказиб юборган. Жиноятчилар омборхонага кириб, бирор контейнер қулфини очиб, нарсаларини юк машинасига ортиб, контейнерни эса яна қулфлаб кетаверишган. Шундай ишлар бир неча ой давом этган. Ўғрилар асосан қурилиш моллари, техника ва электроника сақланаётган омборхоналарни танлаб олишган. Шунингдек улар автомобил таъмири учун керакли қимматбаҳо маҳсулотларни ҳам ўғирлашган", — деб ҳикоя қилиб берди Учтепа туман ИИБ тергов бўлими бошлиғи Жафар Амонов.

Ўғирланган молларни жиноятчилар ярим баҳода Тошкентнинг бошқа бозорларда сотишган ёки Бухоро вилоятига жўнатиб юборишган.

Қизиғи шундаки, ушбу иш юзасидан қидирув ишлари жабрланганлар аризаси туфайли эмас, ҳудудни назорат қилаётган ҳуқуқни сақлаш органлари ходимлари ташаббуси билан бошланган.

Дастлаб "Ўрикзор" бозорида пайдо бўлаётган жуда арзон моллар тезкор-қидирув ходимларининг диққатини тортган. Кейин улар контейнер эгаларидан йўқолган маҳсулот ҳақида сўраб суриштириа бошлаган. Контейнер эгалари маҳсулотларини қайта санаб чиқиб, йўқолган маҳсулотларини аниқлашган. Шундан кейин милицияга бир неча ариза келиб тушган.

"Энг катта зарар автомобил таъмирлаш сотилаётган лак-краска маҳсулотлари сотувчиларига еткизилган — 122 млн сўм. Шунингдек  бир неча юз миллионлик телевизорлар, иситгичлар, кондиционерлар ва қурилиш моллари ўғирлангани аниқланган," — деди терговчи.

Жиноятчилар қўлилда бўлган телефонлар орқали ўғирланган молларни сотиб олган барча сотувчилар ҳам аниқланган. Уларнинг Telegram мессенжери орқали олиб борган суҳбатидан харидорлар ҳам ушбу маҳсулотларнинг келиб чиқишидан хабардор бўлгани аниқланган. Шу сабабли харидорлар ҳам ушбу жиноий иш иштирокчиларига айланган.

Жиной гуруҳнинг барча аъзоларига бир неча йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0