Бош вазир ўринбосари Жумақодиров ўлимида айбдор бўлган ҳайдовчи ўн йилга қамалди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишСИЗО
СИЗО - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Темир Жумақодиров машинаси билан тўқнашган юк машинаси ҳайдовчиси Қирғизистон Республикасига катта миқдорда жарима тўлайди

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Қирғизистон Бош вазири ўринбосари ўлимида айбдор деб топилган шахсни ўн йилга озодликдан маҳрум қилишди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Похороны Темира Джумакадырова - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев кўзида ёш билан Жумақодиров ҳақида нутқ сўзлади
Қарор жума куни Москва туман суди томонидан қабул қилинган.

2017 йил 7 октябр куни Қирғизистон бош вазир ўринбосари Темир Жумақодиров минган автомобил Москва райони Садовое қишлоғида КамАЗ билан тўқнашиб кетган эди.

Жип салонида бўлган Жумақодировнинг ёрдамчиси ва ҳайдовчиси ҳам ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмганлар.

Суд ҳукми ўқилган юк машинаси ҳайдовчиси колонияда ўз жазо муддатини ўтайди ва Қирғизистон республикасига 2,1 миллион сом (30 минг долларга атрофида) миқдорида жарима тўлаши керак.

Янгиликлар лентаси
0