ТОШКЕНТ, 2 фев – Sputnik. Шу йилнинг 21 март куни Тошкентда Осиё, Африка, Америка ва Европа мамлакатлари вакиллари иштирокида "Мисс Юнион" Фэшн халқаро танлови бўлиб ўтади.
Ташкилотчиларнинг маълум қилишларича, унда Ўзбекистон ҳамда бошқа иштирокчи мамлакатларнинг маданият ва анъаналари таништирилади. Танловда Англия, Италия, Германия, Хитой, Корея, Исроил, Озарбайжон, Россия, Франция, Кения давлатларидан моделлар қатнашади.
Танловни ўтказишдан асосий мақсад Ўзбекистоннинг мода ва туризм соҳасидаги салоҳиятини таништиришдир.
Халқаро танлов қатнашчилари шунингдек, Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюришади ва Ўзбекистоннинг Биринчи президенти қабрига гул қўйишади.
Танлов доирасида озарбайжонлик модельер-дизайнер Фахрия Халафова, қозоғистонлик Айдархан Калиев ва ўзбекистонлик дизайнерларнинг либослар коллекциялари тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.