ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. 8 сентябр куни Тошкент шаҳри Сайилгоҳ кўчасида "Ўзбегим" анъанавий маданият фестивали ўтказилади, деб хабар қилинди Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий сайтида.
Хабарда таъкидланишича, фестивалда дунёдаги энг катта палов тайёрланади.
Фестивал дастуридан амалий санъат бўйича мастер-класслар, дарбозлар ва халқона тадбирлар, гастрономик ярмарка, "Тандир-шоу", модалар намойиши ўтказилиши ҳамда ўзбек эстрада юлдузлари иштирокида концертлар уюштирилиши кутилмоқда.
Шунингдек, "O‘zbegim" бренди маҳсулотлари сотиладиган сувенирлар дўкони ҳам фаолият юритиши қўшимча қилинган.
Туризм қўмитаси туристик компанияларга ушбу тадбирни чет эллик меҳмонлар учун яратилган дастурга киритишни тавсия этмоқда.