Медведев МДҲ бош вазирларига пул тўплашни маслаҳат берди

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишИнтервью премьер-министра РФ Д. Медведева газете "Хандельсблатт"
Интервью премьер-министра РФ Д. Медведева газете Хандельсблатт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Алматида бўлиб ўтаётган рақамлаштириш бўйича форумда МДҲ бош вазирлари ва йирик халқаро IT-компаниялар қатнашмоқда

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Россия бош вазири Дмитрий Медведев Алматида бўлиб ўтаётган "Глобализация даврида рақамли кун тартиби" форумида ҳамкасбларига рақамлаштириш учун маблағ тўплашни маслаҳат берди, деб ёзади Sputnik Қозоғистон.

ЎзМУ Жанубий Корея билан йирик маълумотлар базаси иловаларини ташкил этади - Sputnik Ўзбекистон
ЎзМУ Жанубий Корея ҳамкорлигида рақамли маълумотлар бошқарувига оид анжуман ўтказади

"Ҳурматли ҳамкасблар, бош вазирлар ва уларнинг делегациялари пастроққа тушишларини ва оёқлари ердан узилмаслигини хоҳлардим. Ҳозирда муҳокама қилинаётган мавзу, мен буюмлар интернети ва бешинчи авлод алоқа тизимини ҳамда ҳамкасбларим айтиб ўтган инфраструктурани назарда тутяпман – булар жудаям қиммат технологиялардир, шу боис маблағ тўпланглар", — деди Медведев.

Алматида бугун рақамлаштириш бўйича форум бўлиб ўтмоқда. Унда МДҲ бош вазирлари ва йирик халқаро IT-компаниялар қатнашмоқда. Ўзбекистон делегациясига бош вазир Абдулла Арипов бошчилик қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0