ЎзМУ Жанубий Корея ҳамкорлигида рақамли маълумотлар бошқарувига оид анжуман ўтказади

ЎзМУ Жанубий Корея билан йирик маълумотлар базаси иловаларини ташкил этади
ЎзМУ Жанубий Корея билан йирик маълумотлар базаси иловаларини ташкил этади - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Миллий Университети Жанубий Кореянинг BIG DATA ассоциацияси, Chungbuk университети ва Big data Илмий институти билан биргаликда 15-17 август кунлари маълумотлар базаси иловаларини ташкил этиш ва таъминлаш номи остида халқаро илмий конференция ўтказади

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Жанубий Кореянинг BIG DATA ассоциацияси, Chungbuk университети ва Big data Илмий институти билан биргаликда 2017 йилнинг 15-17 август кунлари Big data applications and services (Маълумотлар базаси иловаларини ташкил этиш ва таъминлаш) номи остида халқаро илмий конференция ўтказади.

Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека - Sputnik Ўзбекистон
Миллий университетнинг 10 та факультетида қўшимча сиртқи бўлимлар очилди
Мазкур конференцияни ташкил этишдан мақсад — инновацион хулосалар ҳақида тасаввурга эга бўлиш, академик ва индустриал ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, йирик маълумотлар базаси юзасидан олиб бориладиган тадқиқотлар ҳамкорлигини ривожлантириш ва умумжаҳон рақамли маълумотлари бўйича бошқарувни амалга оширишдир.

Миллий университетнинг олимлари ва истеъдодли ёшлари билан биргаликда конференцияда Тошкентдаги INXA, Вестминстр, ТАТУ университететлари вакиллари, Жанубий Кореянинг BIG DATA ассоциацияси, Chungbuk университети ва Big data Илмий институти, AJOU университетининг тадқиқотлар ва ривожланиш Маркази, Жанубий Кореянинг Кёнгхи университети, Миллий Хавaсизликнинг тадқиқотлар институти, Электроника ва телекоммуникация тадқиқотлар институти, Кунгмин Жанубий Корея университетеи, Кьюнпук Миллий университети, Сок Муюнг Хотин-қизлар университети, Кангвон Миллий университети, Бангладешнинг илм ва Ахборот техологиялари университетлари вакиллари иштирок этадилар.

Шунингдек, анжуманда Россия Федерацияси, Қирғизистон, Польша, Хитой ва бошқа мамлакатлар олимлари ҳам иштирок этишлари кутилмоқда.

Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
ЎзМУ сиртқи таълим бўлимга қабул эълон қилди
Умумий ҳорижий иштирокчилар сони — 70 кишидан иборат.

Конференция доирасида замонавий ИКТ ва компьютер технологияларининг илмий-амалий аспектлари ва долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашинади. Конференцияда қуйидаги мавзулар кенгроқ ўрганилиши режалаштирилган:

— Маълумотлар базасининг модели ва алгоритмлари;

— маълумотлар базаси иловалари ва архитектура;

— маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш;

— маълумотлар базасининг ахборот хавфсизлиги;

— маълумотлар базасини визуаллаштириш;

Халқаро Пресс-клуб йиғилиши - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда таълим сифатини назорат қилувчи инспекция очилади
- ижтимоий тармоқлар таҳлили;

— маълумотлар базаси ва электрон ҳукумат;

— маълумотлар базасидан саноатда фойдаланиш;

— бизнесдаги маълумотлар базасининг роли.

Шунингдек, икки томонлама учрашувлар ва давра суҳбати, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш курсларида етакчи хориж олимларининг маърузаларини ўтказиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0