ЎзМУ сиртқи таълим бўлимга қабул эълон қилди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишСтуденты в аудитории
Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир асрлик илмий анъаналарига эга бўлган ЎзМУ, билим ва юқори малака эгаллашни кафолатлайди, - дейилган хабарда.

TOШКЕНТ, 7 август — Sputnik. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети иккинчи ва ундан кеийнги олий таълим олишни истаган фуқаролар учун сиртқи бўлимга қабул эълон қилди.

Хабарда айтилишига кўра, 2017-2018 ўқув йили учун 36 та таълим йўналиши бўйича ҳужжатлар қабул қилинади.  Сиртқи таълим шаклидаги машғулотлар тажриба-синов тариқасида масофавий ўқитишнинг илғор усулларини қўллаган ҳолда олиб борилади.

Шунингдек, бир асрлик илмий анъаналарига эга бўлган ЎзМУ, билим ва юқори малака эгаллашни кафолатлайди, — дейилган хабарда. Ҳужжатлар Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, “Ёшлик” шаҳарчаси, ЎзМУ қабул комиссияси томонидан 20 августга қадар қабул қилинади.

Янгиликлар лентаси
0