ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистонга Кавказдан совуқ ҳаво оқими яқинлашиб келмоқда.
Ўзбекистон гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, 2-3 феврал кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кухатилади.
2 феврал куни республика бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди.
3 феврал куни республика ҳудуди бўйлаб, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан ташқари вақти-вақти билан қор ёғади.
2-3 феврал кунлари вақти-вақти билан шамол сониясига 17-22 метргача кучаяди.
2 февраля республика ҳудуди бўйлаб 5-10 даража илиқ об-ҳаво сақланиб туради.
3 феврал куни совуқ антициклон кириб келиши билан ҳаво 0-5° даража илиқ бўлиши кутилмоқда.