ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Мусулмон давлат элчилари Бухоро вилоятига ташриф буюрди, деб хабар қилди Бухоро ҳокимлиги матбуот-хизмати.
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга қилган мурожаатномаларида келтирилган вазифалар ҳамда 2018 йил 11 январдаги ташқи ишлар вазирлиги ходимлари ва мамлакатимизнинг хорижий мамлакатлардаги элчилари билан учрашувида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятига Афғонистон ва Эрон Ислом Республикалари ҳамда Ҳиндистон, Қирғизистон, Миср Озарбайжон, Грузия, Тожикистон, Туркия, Туркманистон Республикалари ва Саудия Арабистони Қироллигидаги Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчилари ташриф буюришди", — дейилади хабарда.
Хабарда вилоят ҳокимлигининг конференциялар залида бўлиб ўтган учрашувда элчилар вилоятнинг туристик салоҳияти, инновацион лойиҳалари билан яқиндан танишишгани қўшимча қилинишича.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлисга йўллаган мурожаатида Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев, ҳокимлар вазифасига тўхталган ҳолда, "ҳокимларнинг ҳудудларни ривожлантириш, маҳаллий бюджетнинг ижро этиш, коммунал муаммоларни ҳал қилиш каби долзарб фаолияти устидан халқ ўз вакиллари орқали тегишли назоратни амалга оширишига имконият яратиб бериш" энг муҳим вазифа бўлиб қолиши зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.