ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Қозоғистон Республикаси Ақтўбе вилоятида 52 киши қурбон бўлган автобусдан ғалати садолар келаётган экан. Бу ҳақда 31-каналга таянган ҳолда Спутник Қозоғистон хабар бермоқда.
"Оқшом 1-2ларда келиб, ҳалок бўлганларнинг чинқириқ ва ёрдам овозларини эшитиш мумкин", — деб ҳикоя қилган қоровул.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 18 январь куни Қозоғистон трассасида автобус ёниб кетиши оқибатида 52 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди. Фақат 5 нафар киши омон қолди. Икки қаватли "Икарус" Қозоғистон давлат рақамлари билан Россия томон йўлга чиққанди.
Фожеа қисқа электр сими туташуви, салон ичида ёнғин чиқиши ва оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиши оқибатида содир бўлган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Сўнгги хабарларга кўра, Ақтўбе вилояти суди ёниб кетган автобуснинг 3 нафар ҳайдовчиларини 2 ой муддатга ҳибсга олди.
Дастлабки тергов ишлари натижасида, автобус ҳайдовчилари томонидан Қозоғистон Жиноят Кодексининг 345-моддаси, 4-бандида кўрсатилган жиноятни (йўл-ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини ва транспорт воситасини бошқариш ва эксплуатация қоидаларини бузиш) амалга оширилгани аниқланган.