Ақтўбедаги фожеа: автобус нима сабабдан ёнгани айтилди

© Instagram / askar_aktileuСгоревший автобус, в котором погибли 52 человека из Узбекистана
Сгоревший автобус, в котором погибли 52 человека из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Омон қолган икки нафар ўзбекистонлик тергов тадбирлари доирасида Ақтўбеда қолмоқда

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати томонидан эълон қилинган қарорда, Қозоғистондаги автобус ёниши сабаблари кўрсатиб ўтилган, улар орасида техник носозлик, юкларнинг кўплиги ва хавфсизлик нормаларига риоя этилмаганлик санаб ўтилган.

Свеча и гвоздики - Sputnik Ўзбекистон
Ақтўбе фожеаси қурбонлари оилаларига нафақа ажратилди
Ўтган ҳафта пайшанба куни ичида 57 киши бўлган автобус Қозоғистон вилояти Ақтўбе туманидаги Самара-Шимкент трассасида ёниб кетган эди. Қозоғистон ҳукумати маълумотларига кўра, 52 киши ҳалок бўлган. Қурбонларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлишган.

Беш киши омон қолган, улар енгил жароҳат олганлар.

Йўловчилар — Ўзбекистон фуқаролари, ҳайдовчилар — қозоғистонликлар бўлишган. Айни вақтда Тошкентда жасадлар шахсини аниқлаштириш жараёни ўтказилмоқда.

Омон қолган икки нафар ўзбекистонлик тергов тадбирлари доирасида Ақтўбеда қолмоқда.

Янгиликлар лентаси
0