ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг ўз саҳифаси пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.
Янги веб-сайт tergovdepartamenti.uz манзилида жойлашган.
Унда фуқаролар жойларда жиноятчиликка қарши кураш, уни барвақт аниқлаш ва олдини олиш борасида департамент томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот олишлари мумкин.
Ундан ташқар саҳифа жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган масалалар юзасидан кўрилаётган чоралар бўйича ўз вақтида хабардор қилиб бориш билан шуғулланади.
Шу билан бирга, веб-сайт фуқаролар томонидан эксперт-криминалистика, Ахборот маркази ва тергов фаолияти билан боғлиқ айрим масалалар бўйича кўп бериладиган саволлар юзасидан ҳуқуқий жавоблар бериш, Тергов департаменти ва унинг қуйи тизимлари раҳбарларининг қабул кунлари, Тергов департаменти раҳбариятининг виртуал қабулхонаси каби функцияларни қамраб олади.
Айни дамда веб-сайт синов тартибида ишламоқда.