ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Жорий йилнинг 18 январ куни Ақтўбедаги трассада ёниб кетган автобус ҳайдовчилари ҳибсга олинди. Ҳодиса оқибатида 52 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлишган эди.
"Ҳайдовчилар транспорт воситасини эксплуатация қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузишган", — деб хабар берди Ақтўбе вилояти прокуратураси матбуот-хизмати.
Автобуснинг уч нафар ҳайдовчиси вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган. Улар 24 январь куни тунги соат 22:40да қўлга олинган.
Ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидалари ёки транспорт воситалари эксплуатацияси қоидаларига риоя этмаслик ва эҳтиётсизлик оқибатида 2 ва ундан ортиқ одамлар ўлимига сабаб бўлишда гумон қилинмоқда.
Ушбу модда бўйича эркакларга 5-10 йилгача қамоқ жазоси берилиши ёки улар етти йилгача муддатга маълум лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан дан маҳрум этилиши мумкин.
Ҳозирда қўзғатилган жиноий иш бўйича тергов республика бош прокуратураси ҳамда Ички ишлар вазирлиги назоратига олинган.