Ўзбекистон ва Британия икки томонлама солиққа тортмасликка келишиб олишди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Буюк Британия орасида 24 йил олдин имзоланган Конвенцияга ўзгариш ва қўшимчалар киритилди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Чоршанба куни Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия ва Ирландия қироллиги орасида икки томонлама солиққа тортишдан воз кечиш ва солиқдан қочишни олдини олиш ҳақидаги Конвенцияга киритилган ўзгариш ва қўшимчалар Протоколини имзолаш расмий маросими бўлиб ўтди.

Британский флаг на фоне Биг-Бена в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон
Салом, Лондон: Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида виза олиш тартиби соддалаштирилади

Ушбу Конвенциянинг ўзи Ўзбекистон ва Буюк Британия орасида бундан 24 йил олдин — 1993 йил 15 ноябрда имзоланган эди.

Британия томонидан ушбу ҳужжат Молия вазири ўринбосари, Солиқ ва Божхона хизмати раҳбари Мэл Страйд томонидан, Ўзбекистондан эса — Молия вазири ўринбосари, Хазначилик бошлиғи Дилшод Саттаров томонидан имзоланди.

Конвенция протоколига халқаро ҳуқуқ талабларига мос келадиган, солиқ шаффофлигини таъминлайдиган янги бандлар киритилди. Ҳужжатда, шунингдек, икки мамлакат солиқ органлари орасида маълумот алмашишнинг самарали механизмларини кенгайтириш, солиқдан қочиш ва бошқа молиявий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган.

Шу билан бир вақтда халқаро шартнома Ўзбекистон ва Британия орасида савдо-иқтисодий ва инвестициялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Ўзбекистон ва Буюк Британия дипломатик алоқаларнинг 25 йиллигини нишонлаяпти

Суҳбат давомида Мэл Страйд бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларни, жумладан молия ва банклар тизимидаги янгиликларни юқори баҳолади. Унинг сўзларига кўра, Британия томони ва ишбилармон давралари Республикада юз бераётган ижобий ўзгаришлардан ҳамда янги имкониятлар пайдо бўлаётганидан руҳи кўтарилган.

Томонлар Молия соҳасида хорижий сармояларни жалб қилган ҳолда, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкниятларини муҳокама қилишди.Шунингдек юқори малакали кадрлар тайёрлашда Британия ОТМлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

"Жаҳон" ахборот агентлиги хабарига асосан.

Янгиликлар лентаси
0